10 дақиқада ўзлаштириш мумкин бўлган 10 муҳим кўникма

Маслаҳат 11-11-2016

Замонамиз кишисининг ҳаёти тез ўтмоқда. Ҳар куни қилишимиз керак бўлган ишларимиз ва мажбуриятларимиз жуда кўп. Xabardor.uz нафақат ишингиз, балки шахсий ҳаётингизни изга солишга ёрдам берувчи 10 муҳим кўникмани ўзлаштиришни тавсия қилади. Энг яхшиси, буларга бор-йўғи 10 дақиқа вақт кетади. 


Медитация


Атиги 10 дақиқа ичида сиз ўй-фикрларингизни тартибга келтириб, миянгизни тинчлантиришингиз мумкин. Медитация самарадорликни ҳам оширади: унга сарфланган вақт диққатингизни жамлашга кўмаклашади. 


Саломатлик


Идорада, бир жойда ўтириб ишловчи кишиларнинг бутун танаси - кўзлар, елкалар, қўллар ортиқча ишлашдан жабр кўради. Атиги ўн дақиқа вақтингизни енгил жисмоний машққа кетказинг: бу келгусида жиддий касалликларга йўлиқмаслик учун зомин бўлади. 


Вақт блоклари


Ҳар бир юмушга муайян бир вақт ажратинг - ҳаттоки бирор нарсага улгурмаётган бўлсангиз ҳам режадан воз кечманг. Бир ҳафталик тажрибадан кейин ақлингиз тезроқ ишлай бошлайди. Шунда ўзингиз ҳам вақтни аниқ ҳис қилиш ва арзимаган нарсаларга чалғимасликка ўрганасиз. 


Ўқиш тезлиги


Кўпинча оз вақт ичида кўп маълумотни ўзлаштиришимизга тўғри келади. Тез ўқиш ва маълумотларни тез қабул қилишни ўрганинг - бу у қадар қийин эмас. Ноодатий техникалардан бири аудиокитоблардан фойдаланишни кўзда тутади.


Эрудиция


Эрудицияни мунтазам ошириб бориш учун 10 дақиқагина вақт етарли. Масалан, кунни Википедиядан бир неча фактларни ўқиш билан бошланг - бир ҳафтада сўнгги ойларга нисбатан кўпроқ маълумотга эга бўласиз. 


Вазифаларни тақсимлаш


Бу пункт катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишловчи кишиларга тааллуқли. Аввало, қилинадиган ишларнинг энг муҳимларини ажратишни ўрганинг. Шундан сўнг нимани айнан ўзингиз бажаришингиз кераклиги ва нимани ҳамкасбларга ишониб топшириш мумкинлигига эътибор қаратинг. Кичик тажрибадан кейин бундай таҳлил 10 дақиқагина вақтингизни оладиган бўлади. 


Жавобгарликка ўрганиш


Лойиҳанинг уддасидан чиқа олмасак, бунинг сабабларини ўйлаб топаверамиз. Жавобгар бўлиш кўпчилик ўйлаганидан анча осон. "Айбдорни излаш"нинг ўрнига хатоларни таҳлил қилишни ўрганинг - шу холос. 


Эслаб қолиш техникаси


Мнемотехникалардан бирини ўзлаштириш фойдадан холи бўлмайди. Бундай тажриба сизга муҳим нарсалар, саналар, кишиларнинг исми ва шу каби бошқа маълумотларни ёдда сақлаш имконини беради. Бундан ташқари, хотирани ривожлантириш миянинг кундалик ҳодисаларга муносабат билдириш даражасига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Бошқача қилиб айтганда: хотирангизни мустаҳкамланг - ақлий салоҳиятингиз ошади. 


Режалаштириш


Кундалик режалаштириш - самарали куннинг асоси. Аксарият одамлар режалаштиришга кўп вақт кетади, деб ўйлашади. Бироқ келаси куннинг асосий мақсадларини ёзишга 7-10 дақиқа етарли бўлади. Бу майда юмушларга чалғимаслик ва белгиланган мақсад сари ҳаракат қилишга ёрдам беради. 


Pomodoro техникаси


Тайм-менежмент ҳаётида бирор нарсага эришишни хоҳловчи ҳар бир инсон учун жуда муҳим. Бугунги кунда вақтни назорат қилиш бўйича энг яхши техникалардан бири Pomodoro техникасидир. Уни ўрганиш осон: таймерда 25 дақиқалик вақтни белгиланг - ҳар 25 дақиқада ҳеч нарсага чалғимай, фақат шу ишни бажаринг. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ