10 ойлаб ерга қўнмайдиган қушлар борлиги аниқланди

Ҳайвонот олами 28-10-2016

Швед олимларининг янги тадқиқоти жарқалдирғочларнинг 10 ойлаб ерга қўнмасдан парвоз қилиши мумкинлигини кўрсатди. Улар ҳавонинг илиқ оқимларида мувозанатни ушлаб, энергияни сақлаб қолади ва катта баландликдан пастлашни режалаштираётиб, ухлаб олишади. Тадқиқот Current Biology журналида чоп этилган. 

Лунд университети олимлари жарқалдирғочларнинг Марказий Африкага миграциясини кузатиб, 19 қушдан учтаси бирор марта ерга қўнмаганини аниқлашди. Қолганлари фавқулодда ҳолатлардагина - масалан, ноқулай об-ҳавода вақтинчалик парвозни тўхтатган.

Тадқиқотнинг етакчи муаллифи Андрес Хенденсторм бу ҳақида шундай дейди: "Жарқалдирғочларнинг зарурат туғилмаганда 10 ойлаб парвоз қилиши мумкинлиги ақлга сиғмайди. Энергия сарфлаш ва ҳаёт давомийлиги ўртасида боғлиқлик мавжуд: тез яшасанг - ёш ўласан. Бироқ бу қушлар узоқ  - 20 йилгача яшайди, шундай экан, улар қоидадан мустасно ҳисобланади". 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ