10 йил аввал рус футболи қай кўринишда эди?

Бокс 10-11-2014

1

Дмитрий Сичёв мавсумда 15та голни “жойлаб қўйган”, “Локо”ни олтин медалларга бошлаб келди ва йилнинг энг яхши ўйинчиси деб тан олинди. Александр Кержаков энг яхши тўпурар мақоми (18 та гол) ва 4 ўрин билан қаноатланди.

2

Ўзининг ақл бовар қилмас техникаси билан жамоатчиликни ҳайратга солган 19 ёшли болакай “Локомотив”нинг чемпион бўлишига ёрдам берди. Мавсум якунига кўра, Динияр Билялетдинов энг яхши ёш ўйинчи деб тан олинди.

3

Ивица Олич Россия чемпионатининг энг тезкор ўйинчиси ҳисобланарди ва ёш Вагнер Лавга қараганда салобатлироқ эди.

04

Иржи Ярошик – премьер-лиганинг энг яхши легионерларидан бири эди, Жерри-Кристиан Тчуйссе эса, шу қадар руслашганидан, амалда аллақачон легионер эмасди.

05

Ўнг латерал Чиди Одиа мухлисларининг ёқимтойига айлаганди ва “ЦСКАнинг энг оппоқ одами” деган лақаб билан сийланганди.

Champions League group H match between CSKA Moscow and PSG in Moscow.

Сергей Семак Чемпионлар Лигасида “ПСЖ” дарвозасига хет-трик жойлади ва дарҳол парижликларнинг трансфер нишонига айланди.

07

Андрей Тихонов “Спартак”ка салом йўлламоқда: мавсум якунига кўра қизил-оқлар 8-ўринни банд этишди, Тихонов эса “Криляликлар” билан чемпионатнинг бронза медалини қўлга киритди.

08

“Криляликлар”нинг яна бир етакчиоаридан бири Андрей Каряка сочларини сийраклатди ва ўйиндан, жарима тўплари ва пенальтидан бир қанча голлар урди. Натижада у мавсумнинг иккинчи тўпурарига айланди (17та гол).

09

Дмитрий Аленичев “Спартак” га Чемпионлар Лигаси ғолиби сифатида қайтди. Аммо у ҳали билмасдики, унинг янги мураббийи – умуман Моуриньо эмас.

010

2004 йил ёзида “Спартак” аргентиналик Фернандо Кавенагини 11 миллион доллар эвазига сотиб олди ва олдинда турган икки йилга бошқа жамоалар муҳлиларининг кулгусига баҳона туҳфа этди.

011

Премьер-лига тарихида “Спартак” ўша даврдаги энг қиммат ҳимоячи – серб Неманья Видични таништирди.

012

Владислав Радимов “Зенит”га сардорлик қилди ва КДК билан кураш олиб борди.

013

Мартин Шкртел ҳали на “Ливерпул” ҳақида, на кал боши ҳақида ўйлади.

014

Мураккаб тақдир эгаси Сергей Кормилцов “Торпедо” ҳимоясида юксак натижаларни кўрсатарди.

15

Ёш Игор Семшов 9 та гол уриб “Торпедо”ни деярли бутун мавсум етакчилар сафида туришига ёрдам берди.

016

Миллий жамоанинг афсонавий сардори Виктор Онопко “Сатурн”да охиригача ўйнади ва қишда ўйновчи мураббийга айланди.

017

“Рубин” Кавенагининг “Ривер Плейт”даги собиқ шериги Алехандро Домингесни сотиб олди. Аргентиналик дастлаб “Зенит”га ўтгунга қадар хизмат қилди, сўнгра эса қайтиб “Рубин”ни чемпион қилди.

018

Денис Бояринцев ҳали ҳамон “Рубин”да, аммо сочлари тўкила бошлаган эди.

0019

Дмитрий Буликин “Динамо”да азият чекмоқда (22 ўйинда атиги 1 та гол), аммо тунги Москва ҳаёти билан фаол танишмоқда.

0020

Андрей Дикан – “Кубан”нинг 1 дивизионга тушиб кетган 4 дарвозабонидан бири.

0021

Ўша “Кубан”нинг яна бир етакчиси – Любомир Кантонистов Россия миллий жамоасига лойиқ ўйин кўрсатиб Люксембургга қарши бир таймгина ўйнади.

0022

Россия-1995 чемпиони Миржалол Қосимов ўз фаолиятида тўртинчи маротаба (!) “Пахтакор”дан “Алания”га ўтди.

23

Валерий Есипов (ўнгда) ғарқ бўлаётган “Ротор”ни қутқаришга ҳаракат қилди, Евгений Алдонин (чапда) эса ўз вақтида уни тарк этганди. Йил охирида 90-йиллардаги русларнинг энг муҳим клуби премьер-лигадан тушиб кетди.

24

Рамзан Қодиров “Терек” президентига айланди. Шу йилнинг ўзидаёқ жамоа Россия Кубогини олди, еврокубокларда ўйнади ва премьер лигага чиқди. Олег Терехин асосан захира ўриндиғида ўтирди, аммо баъзан голлар уришни ҳам канда қилмади. «Терек»нинг кўтарилишидаги яна бир иштирокчи – собиқ армиячи Дмитрий Хомух.

26

Қора Мамба лақабли малавилик Исо Каньенда «Ростов» муҳлислари қалбини забт этмоқда. Александр Ширко “Шинник” учун мавсумда 7та гол уришга муваффақ бўлди.

27

“НТВ-Плюс” нинг бўлажак шарҳловчиси Константин Геничнинг голи “Амкар”ни премьер лигага олиб чиқди, аммо жароҳатлар туфайли Генич 2004 йилги мавсумни ўйиндан ташқарида ўтказди.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ