100 фоиз қоидаси ҳар қандай мақсадга эришишга ёрдам беради

Карьера 28-09-2016

Зарарли одатлардан халос бўлиш, бошланган лойиҳаларни охирига етказиш ва уларга эришишни хоҳлайсизми? Оддий 100 фоиз қоидасини қўллаб, буларнинг уддасидан чиқиш мумкин.

Нима учун қўйилган мақсадга етишиш қийин? Чунки унга эришиш йўлида баъзан сабримиз етмай, бошланган ишни ярим йўлда қолдирамиз ёки унинг бажарилишини бироз орқага сурамиз. Бугун режамиз 100 фоиз бўлмаса-да, 99 фоизга бажарилади, деб ўзимизни алдаймиз. Бу ўзимиз яратган қопқондир. 

Агар сиз режангизни 99 фоизга бажарсангиз, у ҳолда доимо омадсизлик ва ўзингизга бўлган ишончсизликдан жабр кўрасиз. Шу боис ҳаётда 100 фоиз қоидасини қўллаш лозим. 

100 фоиз қоидаси нима ўзи? Кўзлаган режангизни 99 фоизга бажариш қийин (чунки ишингизни охиригача бажармаганлик ҳисси сизни тарк этмайди), 100 фоизга уддалаш эса осон.

Масалан, ширинликлар истеъмолини олайлик. Агар ўзингизга бугун бир бўлак, эртага бир бўлак ширинлик ейишга йўл қўйсангиз, бу одат билан курашиш қийин кечади. 

Сиз 100 фоиз қоидасига риоя қилишни одат қилсангиз, ўзингиз учун бундай баҳона ўйлаб топишга зарурат қолмайди. Бугун ё эртага неча бўлак ширинлик ейишни ўйлаш ўрнига ўзингизга ўзингиз "Умуман ширинлик емайман!" деб айтинг. 

⦁  Китоб ёзяпсизми? Ҳар куни бир саҳифадан матн тайёрланг!

⦁  Шахсий YouTube-канал ҳақида орзу қиляпсизми? Ҳар ҳафта янги ролик юкланг!

⦁  Қоматингиз мукаммал бўлишини истайсизми? Машқларни ўтказиб юбориш учун баҳона изламанг!

Албатта, даставвал бу қийиндек туюлиши мумкин. Бироқ ишингизни ҳар куни 99 фоизга бажариб, ўзингиз билан курашгандан кўра, 100 фоиз қоидасига мослашганингиз афзал. Мақсадга эришишда ўз камчиликлари билан жуда узоқ вақт курашадиганлар учун 100 фоиз қоидасини ҳаётга татбиқ қилишда 3 қадам усулидан фойдаланиш таклиф этилади. 


100 фоиз қоидасини қандай қўллаш мумкин?

1. 100 фоиз эътибор талаб қиладиган мақсадни аниқланг

Олдингизга қўйилган мақсадларнинг айнан қайси бири 100 фоиз қоидасини қўллашни талаб қилишини англаб етишингиз керак. Эҳтимол, ниманидир нисбатан осонроқ уддаларсиз. 

Шундай қилиб, қайси мақсадни олдинга сурдингиз - суратга олиш, тил ўрганиш ёки спорт билан шуғулланиш?

Фойдали одатга эга бўлиш ёки зарарли одатдан воз кечиш - сизга қайси бири муҳимроқ эканлигини аниқлаб олинг. 

Бироқ шуни унутмангки, 100 фоиз қоидасини қўллаш, бу атрофдаги қолган барча нарсалардан воз кечиш дегани эмас. Иш - ўз ўрнида, ҳордиқ - ўз ўрнида. Қоидани деб ҳаётдан завқланиб яшаш имконини қўлдан бой берманг. 


2. Қоида иш беришига имкон беринг

Шундай қилиб, 100 фоиз қоидасини қўллаб, айнан қайси мақсадга эришиш кераклигини аниқлаб олдингиз. Энди кўзланган мақсадга етишиш учун қандай ҳаракатларни амалга ошириш кераклигини белгилаш лозим бўлади. 

Масалан, сизнинг мақсадингиз - бир ҳафта мобайнида ун маҳсулотларидан тайёрланган таомлар ва ширинликларни истеъмол қилмаслик. Бу ҳар куни ўзингизни шу нарсалардан тийишингиз шартлигини билдиради. 

Агар китоб ёзишни тезроқ тугатмоқчи бўлсангиз, ўз олдингизга ҳар куни бир саҳифадан матн ёзишни мақсад қилиб қўйинг. Шунда ҳафта охирида 7 саҳифалик матн тайёр бўлади. 

Кўп ёки кам ёзиш кераклиги ҳақида ўйлаш эмас, умуман бу ҳақида ўйламаслик зарур. Шунчаки, ишга киришинг ва режага мувофиқ белгиланган саҳифани ёзинг, ундан кам ҳам эмас, кўп ҳам эмас - режага кўра 100 фоиз! 

Ўзингиз билан савдолашманг. 100 фоиз қоидаси сизни бу икмондан маҳрум қилади. Ички "мен"ингиз билан келишишга уринманг, ортиқча хаёлларга ҳам берилманг. Вақтингизни бекор ўтказманг. Қанча керак бўлса, шунча ишланг. Ана шундагина 100 фоиз қоидаси иш беради. 


3. Такрорланг

Ўз тахминлар ва имкониятларни ортда қолдириб, кутилганидан-да яхши натижага эришиш инсонга бахтиёрлик ҳиссини улашади. Ҳафтанинг ҳар кунида ишлаш одатга айламагунча қийин кечади. Бир ҳаракатни такрорлайверсангиз, у одат ва ҳаёт тарзингизга айланади. айнан мана шундагина олдингизга қўйилган мақсадга эришасиз.

Энди энг асосийси - тўхтамаслик. Бирор бир соҳада муваффақиятга эришган омадли кишилар ишга ўзларини тўлиқ бағишлаганликлари учун ҳам бугунги натижаларни қўлга киритишган. Шу боис 100 фоиз қоидаси натижа бераётганини сеза бошласангиз, уни йўқотмасликка ҳаракат қилинг ва қоидани қўллашда давом этинг. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ