Коннектикутлик 27 ёшли Кассандра Де Пекол (Cassandra De Pecol) 2015 йилнинг июлидан бошлаб дунёнинг 181 давлатида бўлди. 40 кун ичида у яна 15 мамлакатни саёҳат қилмоқчи ва барча давлатда бўлганларга нисбатан янада тезроқ муддатда жаҳон рекордини ўрнатиб, саёҳатчи мақомини олмоқчи. Шунингдек, бу ғоя натижасида у барча мамлакатга ташриф буюрган биринчи аёл киши бўлиши мумкин.
Аёл IIPT (International Institute for Peace Through Tourism) вакили ва тинчлик элчиси сифатида саёҳат қилмоқда. Ҳар бир ташриф буюрган мамлакатида у туризм ва иқтисодиёт ўртасидаги алоқалар ҳақида маърузалар ўқийди, атроф-муҳит муаммолари ҳақида сўзлайди ва эко-меҳмонхоналарда тўхташга ҳаркат қилади.
Кассандранинг сўзларига кўра, у ўзи мисолида бутун дунё бўйлаб одамларга, айниқса, аёлларга илҳом бағишлашни истайди. У доим кўп саёҳат қилишни орзу қилган, бироқ мазкур сафарлар у учун шахсий чақирув бўлиб, бу туфайли аёл қулай ерни тарк этишга мажбур бўлган.
Ўзининг сафарлари ҳақида Кассандра тармоқларда, жумладан ўзининг Instagram саҳифасида ёзиб боради. Уни мазкур тармоқда 50 мингдан ортиқ аъзолар кузатади.
Россия
Тожикистон
Македония
Қозоғистон
Лихтенштейн
Изоҳлар
Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!