1989 йил: Европа футболи янги давр остонасида

Футбол 12-11-2014

25 йил олдин ҳали ғалаба учун ҳозиргидек 3 эмас, 2 очко бериларди. 25 йил илгари Европа Чемпионлар Лигаси ўрнида Чемпионлар кубоги мусобақаси, УЕФА ўрнида эса, "Ярмаркалар Кубоги" ўтказиларди. 25 йил муқаддам ҳали АПЛ мавжуд эмасди ва барча жаҳон юлдузлари Италия томон ошиқишарди. Ўша йилларда "А" серияни "Кичик жаҳон чемпионати" деб номлашгани бежиз эмас.

1989 йилда Арриго Сакки бошқарувидаги "Милан" нафақат Италиядаги, балки бутун дунёдаги энг кучли жамоа эди. Бунга шубҳа қилсангиз, қуйидаги суратга боқинг:

Карло Анчелотти (11), Франк Райкард (8), ван Бастен (9), Руд Гуллит (10)

80-йиллар ва 90-йиллар бошида "Наполи"да Диего Армандо Марадона ўзининг гуллаган даврларини ўтказаётган эди.

Бўлажак жаҳон чемпиони ва тўпурарлик бўйича бўлажак жаҳон рекордчиси Руди Фёллер ҳам Италияда, "Рома" жамоасида ҳаракат қилаётган эди 5 йил олдин.

25 йил муқаддам эндигина 25 ёшга кирган яна бир немис ҳужумчиси Юрген Клинсманн ҳам Апеннин яриморолига ташриф буюради. Унинг янги жамоаси "Интер" бўлади.

Клинсманни Италияга уни терма жамоадаги дўсти Лотер Маттеус чақирган эди. Маттеус ўзининг асосий фаолиятини "Интер" сафида ўтказган.

Буюк Британия оролларидан ташқарига чиққан илк инглиз футболчиси Гари Линекер 25 йил олдин "Барселона"дан қайтиб, "Тоттенҳем" сафига қўшилган ва мавсум тўпурарига айланган эди.

Беларуслардан чиққан энг яхши футболчи Сергей Алейников 1989 йили "Ювентус" билан УЕФА ва Италия кубогини қўлга киритган эди.

Ўша йили "Реал Мадрид" жамоасида мексикалик ҳужумчи Уго Санчес пайдо бўлади ва илк мавсумнинг ўзидаёқ, 35 ўйинда 38 гол уриб, ҳаммани ҳайрат кўчасига етаклайди.

Франция футболида ўтган асрнинг 80-йиллари ва 90-йиллари бошида "Марселъ" гегемонлик ўрнатган эди. Бу жамоа таркибида Зиданнинг кумири Энцо Франческоли ва афсонавий Жан-Пъер Папен ҳаракат қилишар эди.

Англияда "Ливерпулъ" охирги марта чемпион бўлган вақтда, ҳали МЮ кучайиб улгурмаган вақтда, "Арсенал" ҳужум тандеми - Иан Раш ва Тони Адамс инглиз футболини қизитишар эди.

Сер Алекс Фергюссон ҳали "Ферги болалари"ни тарбиялаётган вақтда, МЮ ҳужумини Марк Хъюз ташкил этар ва якунлар эди.

"Сампдория" рамзига айланган Роберто Манчини

20 ёшдаги Деннис Бергкамп "Аякс"даги ўйинлари орқали Венгернинг назарига туша бошлаган пайтлар.

Учар голландлардан бири Роналд Куман 1989 йили бошқа бир голланд Ёхан Круифф таклифи билан "Барселона"га учади.

Ёш Штефан Эффенберг Мюнхенгладбах жамоасида порлаб чиқади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ