2015 йилнинг энг яхши касблари

Таҳлил 22-01-2015

Касб танлаш — ҳамманинг шахсий иши. Албатта, барчага бирдек маъқул бўладиган ишнинг ўзи йўқ. Шундай бўлсада, эътиборингизга танлашга арзигулик, баъзи касбларини ҳавола этамиз. Улар "U.S. News & World Report" мутахассислари томонидан 2015 йил учун энг яхши деб топилди.

Стоматолог

Ўртача йиллик тушум: 146 340 АҚШ доллари

Ишсизлик даражаси: 0.9 фоиз

Истиқболли бўш иш ўринлари: 23 300

Яхши тиш шифокори беморларга ғамхўрлик қилиш ва пул ишлаш масалаларини мувозанатда сақлашни билиши лозим. Аммо, аввало, бу ишга даъвогар бўлганлар кучли рақобатни ютиб чиқиб, техник ва амалий билимларни олиш учун стоматология курсларини ўташлари керак бўлади.

Амалиётчи ҳамшира

Ўртача йиллик тушум: 92 670 АҚШ доллари

Ишсизлик даражаси: 0.7 фоиз

Истиқболли бўш иш ўринлари: 37 100

Амалиётчи ҳамширадан талаб этиладиган кўникмалар унча ҳам кўп эмас. Яна бундай ҳамширалар мустақил врачлар сифатида ҳам ишласа бўлади. Бундай иккиси бирда бўлган касбни муваффақиятли карьера учун танлаш ҳақида ўйлаб кўриш керак.

Компьютер дастурларини ишлаб чиқувчи

Ўртача йиллик тушум: 92 660 АҚШ доллари

Ишсизлик даражаси: 2.7 фоиз

Истиқболли бўш иш ўринлари: 139 900

Компьютер дастурларини ишлаб чиқувчи мутахассисларнинг вазифаси, одатда, дастур ва иловалар яратиш ҳамда операцион тизимлар устида ишлашни ўз ичига олиши мумкин.

Врач

Ўртача йиллик тушум: 186 850 АҚШ доллари

Ишсизлик даражаси: 0.7 фоиз

Истиқболли бўш иш ўринлари: 123 300

Врачлар соғлиқни сақлаш занжирининг муҳим қисми ҳисобланади. Уларнинг касбий мажбуриятлари беморларга ташхис қўйиш ва даволаш, касалликлардан сақланиш, тўғри овқатланиш ва гигиена бўйича йўл-йўриқ кўрсатишдан иборат.

Гигиенист-стоматолог

Ўртача йиллик тушум: 71 110 АҚШ доллари

Ишсизлик даражаси: 1.7 фоиз

Истиқболли бўш иш ўринлари: 64 200

Мижозларнинг тишларини тозалаб беришдан ташқари гигиенист-стоматологлар оғиз бўшлиғининг мақбул гигиенаси бўйича одамларга тушунча ва кўрсатмалар беради. Кўпинча бу касб эгалари ярим ставка ишлайди, шунга қарамай, бу иш учун ўртача маош йилига 70 000 доллардан ошади.

Физиотерапевт

Ўртача йиллик тушум: 81 030 АҚШ доллари

Ишсизлик даражаси: 1.5 фоиз

Истиқболли бўш иш ўринлари: 73 500

Физиотерапевт — ҳаракатдан чиққан беморларга оёққа туришда, ҳаракатчанликни қайтаришда ёрдам берадиган ёки саратонга чалинганларга куч тўплашда кўмакчи бўладиган шифокордир. 2022 йилгача бу касбга бўлган талаб 36 фоизга ортади. Бундай ўсиш кўрсаткичи бошқа иш машғулотларига қараганда энг тези демакдир. 

Компьютер тизимлари таҳлилчиси

Ўртача йиллик тушум: 81 190 АҚШ доллари

Ишсизлик даражаси: 3.5 фоиз

Истиқболли бўш иш ўринлари: 127 700

Бу ишни тирикчилик манбаига айлантирмоқчи бўлганлар “бизнесдан чиққан” одамлар бўлса айни муддао бўлади. Бу турдаги таҳлилчиларнинг иши буюртмачиларга ўз ташкилотларининг фаолияти учун зарур ахборот технологиялари тизими тўғрисида маслаҳатлар бериш ва шундай тизимларни жорий этишни бошқаришдан иборат. 

Ахборот хавфсизлиги таҳлилчиси

Ўртача йиллик тушум: 88 590 АҚШ доллари

Ишсизлик даражаси: 3.5 фоиз

Истиқболли бўш иш ўринлари: 27 400

Ўтган вақтларда янгиликларни кузатиб бораяпсизми? Компьютер тармоқларига хаккерларнинг хужум қилиши ҳақидаги воқеалардан ҳам хабардордирсиз? Унда ушбу касбнинг аҳамиятини тушунасиз. Таҳлилчилар компьютер тармоқларининг хавфсизлигининг режасини тузиш ва уни мониторинг қилиб боришга масъулдир.

Рўйхатдан ўтган ҳамшира

Ўртача йиллик тушум: 66 220 АҚШ доллари

Ишсизлик даражаси: 2.0 фоиз

Истиқболли бўш иш ўринлари: 526 800

Ҳамширалик саломатлик жабҳасидаги ўлмас касб. Бу лавозим бўйича доим ваканция бўлган ва бўлади. Ҳар йилгидек, 2015 йилда ҳам АҚШнинг ишчи кучи бўйича статистика бюроси — "Bureau of Labor Statistics" томонидан ҳамшира ходимларга талаб ошиши башорат қилинмоқда.

Шифокор ассистенти

Ўртача йиллик тушум: 92 970 АҚШ доллари

Ишсизлик даражаси: 1.4 фоиз

Истиқболли бўш иш ўринлари: 33 300

Шифокорларнинг қўл остида меҳнат қилувчи ассистентлар рентген ва бошқа ташхис натижаларини таҳлил қилади, беморнинг яхшиланиш жараёнини қайд қилиб боради, кунлик текширувлар ва муолажаларни амалга оширишга масъул бўлишади.

Веб дастурчи

Ўртача йиллик тушум: 63 160 АҚШ доллари

Ишсизлик даражаси: 3.8 фоиз

Истиқболли бўш иш ўринлари: 28 500

Веб дастурчилар сиз ёқтирган сайтлар макети, улардаги шрифт ва бошқа элементлар уйғунлиги борасида бош қотиришади ва уларни ишлаб чиқишади. “Ўргимчак тўри”даги манзилларнинг дастурий ечими билан шуғулланиш охирги ўн йил ичида жадал ривожланаётган касбга айланди.

Ультратовушли тиббий ташхис мутахассиси

Ўртача йиллик тушум: 66 410 АҚШ доллари

Ишсизлик даражаси: 2.7 фоиз

Истиқболли бўш иш ўринлари: 27 000

Бундай мутахассислар тиббиёт ускунларидан фойдаланиш учун техник малакаларга эга бўлиши даркор. Албатта, улардан ота-оналарга уларнинг ҳаётини ўзгартириб юборувчи “Сиз қизли бўласиз!” сингари янгиликларни етказиш маҳорати ҳам талаб қилинади. 

Меҳнат гигиенаси бўйича мутахассис

Ўртача йиллик тушум: 76 940 АҚШ доллари

Ишсизлик даражаси: 0.6 фоиз

Истиқболли бўш иш ўринлари: 32 800

Бундай шифокорлар ҳам терапевт ҳисобланади. Бироқ уларнинг вазифаси беморлардан чалқанча ётишни сўраб, ташхис қўйишдан иборат бўлмайди. Улар ўз мижозларига жисмоний, ақлий ва маънавий нуқсонларидан халос бўлишга ва жамиятга, ўзлари ишлаётган соҳа ва муҳитга мослашишга ёрдам берадилар.

Маркетинг тадқиқотлари таҳлилчиси

Ўртача йиллик тушум: 60 800 АҚШ доллари

Ишсизлик даражаси: 3 фоиз

Истиқболли бўш иш ўринлари: 131 500

Бозор фаолиятини тадқиқ этувчи бу касб вакиллари истеъмолчи сифатидаги бизнинг одатларимизни ўрганиб чиқишади. Сўровномалар, кузатув ва тажрибалар натижаларидан келиб чиқиб, компанияларга маҳсулотларини одамларга етказиш, номини чиқариш ва сотиш бўйича маслаҳатлар беришади.

Маркетинг бошқарувчиси

Ўртача йиллик тушум: 123 220 АҚШ доллари

Ишсизлик даражаси: 3.9 фоиз

Истиқболли бўш иш ўринлари: 22 900

Маркетинг менежерлари реклама сиёсатининг ортидаги профессионаллардир. Улар "iOS ёки Android," ва "General Motors ёки Ford" каби қарорлар қабул қилишмизга бевосита таъсир кўрсатувчи тизимли фаолият билан шуғулланади.

Бухгалтер

Ўртача йиллик тушум: 65 080 АҚШ доллари

Ишсизлик даражаси: 3.6 фоиз

Истиқболли бўш иш ўринлари: 166 700

Хоҳ жисмоний шахслар, корпорациялар билан, хоҳ нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ишласин, муҳосиб ўз ишига жиддий киришадиган, пишиқ-пухта ва рақамлар билан чиқишадиган ходим бўлиши керак.

 Мактаб психологи

Ўртача йиллик тушум: 67 760 АҚШ доллари

Ишсизлик даражаси: 2 фоиз

Истиқболли бўш иш ўринлари: 16 400

Агар рўйхатимиз ижтимоий хизматлар билан боғлиқ касблар рейтингига бағишланганида, мактаб психологи кун тартиби ўзгарувчан бўлиши уни биринчи ўринга олиб чиқиб кўярди. Бу касбни севиб ишлайдиганлар ўзини энг қулай касб танлаган, деб ҳисоблашлари мумкин.

Механик муҳандис

Ўртача йиллик тушум: 82 100 АҚШ доллари

Ишсизлик даражаси: 2.7 фоиз

Истиқболли бўш иш ўринлари: 11 600

Механик муҳандислик — икки томонлама ўйлашга ундайдиган иш. Бундай муҳандислар маҳсулотларни назарий лойиҳалаштириш босқичидан техник ишлаб чиқариш босқичига олиб чиқишади.

Меҳнат гигиенаси шифокори ассистенти

Ўртача йиллик тушум: 55 270 АҚШ доллари

Ишсизлик даражаси: 2.4 фоиз

Истиқболли бўш иш ўринлари: 12 900

Бу вазифада сиз меҳнат гигиенаси бўйича мутахассис терапевт билан ишлайсиз. Беморларнинг қобилиятларини ўрганиб чиқасиз ва уларнинг ҳаёт тарзини яхшилаш учун ишчи дастурни тузишда қатнашасиз. 

Бизнес амалиётлари таҳлилчиси

Ўртача йиллик тушум: 74 630 АҚШ доллари

Ишсизлик даражаси: 3 фоиз

Истиқболли бўш иш ўринлари: 19 500

Маркетинг тадқиқотлари таҳлилчиси сингари бу касб эгалари ҳам корхона ва ташкилотларга самарали фаолият юритишда кўмаклашадилар.

Ахборот технологиялари менежери

Ўртача йиллик тушум: 123 950 АҚШ доллари

Ишсизлик даражаси: 3.5 фоиз

Истиқболли бўш иш ўринлари: 50 900

Ахборот технологиялари бўйича менежерларга иш жойингиздаги компьютерингизда электрон почта ёки матн муҳаррири ишламай қолганда мурожааат қиласиз. IT бўлими бошлиғи сифатида улар ташкилотнинг техник тармоғи фаолиятига жавобгар бўладилар.

Қурувчи муҳандис

 

Ўртача йиллик тушум: 80 770 АҚШ доллари

Ишсизлик даражаси: 3.4 фоиз

Истиқболли бўш иш ўринлари: 53 700

Ушбу касбни эгалласангиз, ўз меҳнатингиз натижалари, ғояларингизнинг ҳаётга татбиқ этилишини турли муҳандислик иншоотларида кўришингиз мумкин бўлади. Қурувчи муҳандислар кўприклар ва тўғонлар барпо этиш ва биноларни реконструкция қилишга қўли келишадиган меҳнаткашлардир.

Қийматни аниқлаш бўйича мутахассис

Ўртача йиллик тушум: 59 460 АҚШ доллари

Ишсизлик даражаси: 1.9 фоиз

Истиқболли бўш иш ўринлари: 53 000

Бундай турдаги экспертлар қурилиш лойиҳаларининг техник ҳамда молиявий жиҳатларини мувофиқлаштиради. 

Косметолог ва терини парваришлаш бўйича мутахассис

Ўртача йиллик тушум: 28 940 АҚШ доллари

Ишсизлик даражаси: 3.8 фоиз

Истиқболли бўш иш ўринлари: 17 700

Косметологлар соғлиқни сақлаш соҳасидаги бошқа ходимларга нисбатан камроқ маош олади. Бироқ ўзгарувчан иш соатлари ва одамларнинг ташқи кўринишини яхшилаш имконияти уларга ҳузур бағишлайди.

Молиявий маслаҳатчи

Ўртача йиллик тушум: 75 320 АҚШ доллари

Ишсизлик даражаси: 2.5 фоиз

Истиқболли бўш иш ўринлари: 60 300

Гап пулда эмас, унинг қанчалигида, дейишади. Ҳар қандай бизнес учун яхши молиявий стратегия зарур. Йирик компанияларнинг йирик иқтисодий масалаларини ҳал этишда молиявий маслаҳатчилар ёрдамига эҳтиёж сезилади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ