2018 йилга назар: Дунёнинг энг баланд ва янги осмонўпар бинолари

Дизайн 14-03-2017

Бугун эътиборингизга 2018 йилда қуриб битказилиши режалаштирилган осмонўпар биноларни ҳавола этамиз. 

10. Skyfame Center Landmark Tower (528 метр) – Наньнин, Хитой

Мазкур минора 108 қаватдан иборат бўлиб, 2021 йилда тўлиқ қуриб битказилади. Ҳозирда лойиҳачилар ва ишлаб чиқарувчилар бино ҳақида бошқа ҳеч қандай маълумот тақдим этаётгани йўқ. 

 

9. China Zun Tower (528 метр) – Пекин, Хитой

Яна бир Хитой минораси Пекиннинг марказий ишбилармонлар ҳудудида қад ростлайди. У халқаро Фаррел архитектура тажрибаси асосида қурилмоқда. Унинг ичида асосан идора муассасалари, томоша майдонлари, хусусий клублар, шунингдек, энг юқори қисмида энг қиммат ижара ҳақига эга жойлар бўлади. Минора Хитойдаги энг баланд бинога айланади. Ер қимирлаши хавфи бўлган ҳудуддаги энг осмонўпар минора ҳам айнан China Zun Tower бўлади. Ичида пўлат бўлган бетон ва монолит бетон бинони барқарор ушлаб туришни таъминлаб беради. Минора 2018 йилда фойдаланишга топширилади. 

 

8. Tianjin CTF Finance Centre (530 метр) – Тяньцзинь, Хитой

97 қаватли осмонўпар бино Чикагода жойлашган Skidmore, Owings & Merrill (SOM) Америка компанияси томонидан лойихалаштирилган бўлиб, муаллифлар LEED (Leadership in Energy and Environmental Design) бўйича “Олтин” унвонини олишни мақсад қилишган. Силлиқ эгилган минора юқори – унумдорликка эга юза билан қопланган бўлади ва бу эса кундузги ёруғлик ўтказилишини оптималлаштиради, минорага бўлган шамол таъсирини камайтиради. Бино қурилиши 2018 йилда тугатилиши кутилмоқда.

 

7. Lotte World Tower (554.5 метр) – Сеул, Жанубий Корея

Бу бино Жанубий Кореянинг рўйхатдаги ягона минораси ҳисобланади. Унинг устки қисми бўйича ишлар якунланиб бўлди ва шу йилнинг куз фаслида очилиши кутилмоқда. 123 қаватли бино мамлакатнинг энг баланд минораси ва ҳозирги кунга келиб дунёдаги бешинчи ҳисобланади. Бино офис ва меҳмонхона сифатида фойдаланилади.

 

6. Global Financial Center Tower 1 (568 метр) – Шэньян, Хитой

Хитойнинг 114 қаватли осмонўпар биноси Британиянинг “Atkins” халқаро компанияси томонидан лойиҳалаштирилган. Бинодан офис сифатида фойдаланиш режалаштирилган бўлиб, унинг энг юқори қисмида эса ғайритабиий авто шоуруми жойлаштирилади. Минора Хитойнинг саноат ва тарихий жиҳатдан муҳим шаҳрининг марказий қисмига айланиши режалаштирилган ва унинг очилиши 2018 йилга мўлжалланган. 

 

5. Goldin Finance 117 (596.5 метр) – Тяньцзинь, Хитой

Ҳа бу Тианжиннинг рўйхатдаги иккинчи осмонўпар биноси ҳисобланади. 128 қаватли миноранинг тузилмаси охиригача кўтарилган бўлиб, 2018 йилда қуриб битказилиши ва очилиши режалаштирилган. Аралаш мақсадларда фойдаланиш кўзда тутилган бу бино Arup Group томонидан лойиҳалаштирилган ва мувозанатни сақлаш учун юқори технологиялардан фойдаланилади. Унинг ажралиб турувчи томонларидан бири эса юқорисида жойлашган олмос шаклидаги томоша майдони билан ажралиб туради. 

 

4. Ping An Finance Center (599 метр) – Шэньчжэнь, Хитой

115 қаватли бино Kohn Pedersen Fox томонидан лойиҳалаштирилган бўлиб, 2016 йилда очилиши режалаштирилган эди. Минора офис, меҳмонхона ва тижорат майдони, ва шунингдек томоша майдонига ҳам эга бўлади. 

 

3. Merdeka PNB118 (630 метр) – Куала-Лумпур, Малайзия

Рўйхатимизнинг энг юқори учталигига ҳам етиб келдик. 118 қаватли минора Австралиянинг Fender Katsalidis Architects компанияси томонидан лойиҳалаштирилган. 2020 йилда очилиши режалаштирилган бино, Малайзиянинг энг баланд минораси бўлади ва Petronas минораларидан бу номни олиб қўяди. 

 

2. Wuhan Greenland Center (636 метр) – Ухань, Хитой

2018 йилда очилиши режалаштирилган миноралардан бири. 2018 йил мўжизалар йили бўлиши кўринмоқда. Американинг Adrian Smith + Gordon Gill Architecture компанияси томонидан лойиҳалаштирилган бўлиб, Бурж Халифа минораси каби кучли шамолга чидамли бўлиши учун штатив шаклда қурилади. 

Рўйхатдан кўриниб турибдики, унги Хитой бошчилик қилмоқда. Аммо биринчи ўринда қайси бино экан? 

 

1.Jeddah Tower (1000 метр) – Жидда, Саудия Арабистони

2020 йилда қурилиши тугатиладиган дунёнинг “янги” энг баланд биноси бўлади ва Дубайнинг 828 метрли осмонўпаридан ўзиб кетади. Бино биринчи бўлиб 1 километрга эришган минора бўлади. Минора Бурж Халифа минораси муаллифи Америкалик архитектор Адриан Смит томонидан лойиҳалаштирилган. 167 қаватли бино дунёда ягона бўлган тез юрар лифт билан жиҳозланади. Бошқалар каби минора офис, меҳмонхона ва тижорат майдони, ва шунингдек томоша майдонига ҳам эга бўлади. Шундай қилиб, Жидда минораси ўз унвонини 10 йил ушлаб турган Бурж Халифа минорасидан энг баланд минора номини тортиб олмоқда. Қизиқ, 10 йилдан кейин Жидда минораси ҳам ўз унвонини кимгадир бериб қўярмикин?



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ