3 йилдан ортиқ кутилган кадрлар

Суратлар 21-11-2016

Алексей Трофимов (Alexey Trofimov) — маҳоратли пейзаж фотосуратчиси. Кунлардан бир кун унинг Байкал кўлидаги музликларда жажжигина денгиз тюленларини суратга олиш орзуси амалга ошди.

Байкал тюленлари — куракоёқлилар оиласига мансуб сут эмизувчи денгиз ҳайвони бўлиб, жуда ҳам мафтункор, бироқ уятчан жонивордир. Уларни узоқдан томоша қилиш қийин эмас, бироқ яқиндан болаларини кўришга ҳеч қачон йўл қўйишмайди.

Совуқ ҳаво ва йиртқичлардан тюлень болалари мўйналар ичига беркиниб олишади ва камдан-кам ҳолларда ташқарига чиқишади.

Бироқ шу куни фотосуратчига омад кулиб боқди.

Илиқ ҳаво туфайли қор қатлами кўчиб тушди ва миттивой юзаликка чиқиб қолди. Қора қарғалар галаси айланиб учаётган бир вақтда, болакайни суратга муҳрлаш учун қулай вақт пайдо бўлди.

Бу кун барча учун омадли бўлди: ажойиб ва жуда камнамо суратлар олган Алексейга ҳам, шунинг билан одамларнинг ёрдами туфайли қушлар исканжасидан қутулишга муваффақ бўлган бу миттигина тюленга ҳам.

Бундай жажжигина болакайни қандай қилиб қутқармай бўлади?

Табассум қиламиз ва хайрлашамиз!

Дарвоқе, яқинда Алексей Байкал кўлига навбатдаги фотоэкспедиция учун жўнайди. Балки тез орада бу мафтункор жониворларни жонли тарзда кўриш имкони бизга ҳам насиб этар.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ