30 йиллик тажрибадан 30 ҳаётий сабоқ

Маслаҳат 15-11-2016

Жошуа Филдс Миллберн, The minimalists блоги муаллифларидан бири уни омад сари етаклаган муҳим ҳақиқатлар билан бўлишди.

Яқинда мен 30 ёшга тўлдим, бу йиллар давомида мен кўп нарсаларни англадим. Шу боис ҳаётнинг менга берган муҳим сабоқлари ҳақида сўз юритмоқчиман.

 

1. Севги керак. "Ҳеч қачон севмагандан кўра, севиб йўқотган яхши", деган иборани эшитганмисиз? Ҳа, у ҳаттоки юрагимизни парчаласа ҳам, севги керак, чунки севмасак, ҳаётимиз бесамар ўтган бўлади. 

 

2. Севгининг ўзи камлик қилади. Севги муҳим бўлса-да, у аслида абадий эмас: биз яқинларимизга доимо уларга бефарқ эмаслигимиз, уларни севишимизни намоён этишимиз лозим. Ҳа, севиш - бу феъл. 

 

3. Бахт сотилмайди. Уни пулга сотиб олиб бўлмайди, буюм инсонни бахтли қила олмайди - ҳар ҳолда узоқ муддатга. Ҳақиқат шундаки, ҳаммамиз ҳам бир кун келиб бу ҳаётни тарк этамиз, қанча бойлик, ҳашамат кетидан қувмайлик, уларни ўзингиз билан у дунёга олиб кетмайсиз, улар сизни ўлимдан асрай олмайди ҳам. 

 

4. Муваффақият — истиқбол масаласи. Мен аввал ўзимни муваффақиятли деб ўйлардим, чунки менинг маошим жуда яхши эди. Катта уйим, ҳашаматли автомобилим, буюртма асосида тикилган костюмим, қимматбаҳо соатим, катта экранли телевизорим ва моддий дунёнинг бошқа атрибутлари бўлса, янада муваффақиятли бўламан, деб ўйлардим. Охир-оқибат, мен уларнинг ҳаммасига эга бўлдим ва энди буларнинг бари ўзимни муваффақиятли ҳис қилишимга умуман ёрдам бера олмаслигига ишончим комил. Бунинг ўрнига ўзимни қандайдир арзимаган нарсаларга умрини сарфлаган аҳмоқдек ҳис қилдим.

 

5. Инсон ўзгариши учун "хоҳлайман" сўзидан "бажаришим керак"га ўтиш лозим. Бутун умрим давомида ўзгаришни исташимни англаб яшадим: мен бахтсиз, ўз ҳаётидан қониқмаган инсон эдим, ҳақиқий эркинлик нима эканлигини билмаслигимни тушуниб турардим. Муаммо шунда эдики, буни ақлан тушуниб турардиму, қалбан англамасдим. Ўзингизга неча маротаба "ўзгараман", деб ваъда беришингиз мумкин, лекин бу қарор миянгиздаги ҳар бир ҳужайрага кириб бормас экан, бундан натижа чиқмайди. Сиздаги "хоҳлайман" "бажаришим керак"га айланганидагина ўзгаришларга тайёр бўласиз. 

 

6. Ҳаёт мазмуни. Ҳаёт - бериш демак. Муносиб яшаб ўтишнинг энг яхши йўли оддий: шахс сифатида тўхтовсиз ўсиш ва бошқаларга ёрдам бериш. Ҳаётнинг асл маъноси ана шу - ривожланиш ва ёрдам. 

 

7. Саломатликнинг нақадар муҳимлигини ҳамма ҳам англаб етавермайди. Бизнинг танамиз аксариятнинг унга бўлган муносабатидан муҳимроқ: агар соғлиқ бўлмаса, қолгани ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмай қолади. 

 

8. Ҳиссиётларни кўрсатиш у қадар муҳим эмас. Онам мен 28 ёшдалигимда ҳаётдан кўз юмдилар. Бунга кўникиш осон бўлмади, лекин охир-оқибат бир нарсани тушуниб етдим: хотиралар буюмларда эмас, қалбимизда яшайди. 

 

9. Иш — ҳаётингиздаги ягона миссия эмас. Ҳар ҳолда, мен учун шундай бўлиб чиқди, гарчи узоқ вақт давомида ишга ҳаётимдаги энг муҳим нарсадек муносабатда бўлган бўлсам ҳам. Шу қадар кўп ишлардимки, бошқа ҳеч нарсага вақтим қолмасди. Машаққатли меҳнатнинг ёмон жойи йўқ, албатта, бироқ у ҳаётингиздаги ундан-да муҳим нарсаларга зиён етказиши мумкин: соғлиқ, муносабатлар ва орзулар. 


10. Ҳақиқий қизиқиш уйғотувчи нарсани топиш муҳим. Бироқ ёдда тутинг, қизиқиш - бу сизга аввалдан хос бўлган хусусият эмас, демакки, сизнинг истакларингиз ва тамойилларингизга тўғри келувчи машғулотни топсангиз, уни ўзингизда шакллантиришингиз мумкин.

 

11. Муносабатлар аҳамиятга эга. Ҳар қандай муносабатлар - дўстона, романтик, қардошлик - бу бериш ва қабул қилишни билиш ўртасидаги мувозанат. Ҳар қандай муносабатларда "биз" зонаси мавжуд, унга ҳар бир инсон ўзидан бирор нима қўшиши ва олиши керак. Агар сиз фақат берсангизу олмасангиз, у ҳолда сиздан фойдаланишаётгандек тасаввур пайдо бўлади; агар ўрнига ҳеч нарса бермай, фақат олсангиз, сиз ўзингизни бировнинг ҳисобидан яшайдигандек ҳис қилишингиз мумкин.

 

12. Ҳаммага ва ҳар кимга ёқиш шарт эмас. Барчамиз бизни севишларини истаймиз, бу сут эмизувчиларнинг асосий инстиктидир; лекин ҳамма муносабатлар ҳам тенг эмас, шу боис барчага бирдек ёқишга умид қилиш керак эмас. Ҳаёт бундай эмас. Ҳаттоки кимгадир ёқмасангиз ҳам, бу ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Осмон узилиб, ерга тушмайди. Яхшиси, сизни ёқтирмаган кишиларга эътибор бермай, тинчгина ўз ишингиз билан шуғулланинг.

 

13. Нуфуз - ёлғон. Муваффақиятдаги каби, бизнинг маданиятимиз асл бойлик белгиси сифатида моддий фаровонликка катта эътибор қаратади. Шундай бўлса-да, мен юқори нуфузга эга бўла туриб, аввалгидек бахтсиз бўлган жуда кўп кишиларни биламан ва улар менга бадавлатдек туюлмайди. Асл бойлик соф активлар қиймати билан белгиланмайди. 

 

14. Ҳасад — бефойда туйғу. Рақобат ҳасадни келтириб чиқаради, у эса жирканч туйғу. Ҳасад - дунёга ўз ҳимоясизлигини намоён қилишнинг яна бир усули. 

 

15. Ҳар бир инсоннинг ўзи ҳавас қилган кишиси бўлади. Ёзувчи Дэвид Фостер Уоллес буни ҳаммасидан яхши ифодалаб берган: "Ҳеч кимга ҳавас қилмай, яшаб бўлмайди. Ҳамма ниманидир ўғирлайди. Биз фақат танлашимиз мумкин". 

 

16. Мен Коинот маркази эмасман. Биз доим ўз ҳаётимиздаги шарт-шароитлар ҳақида ўйлаймиз. Бугун нималарга улгуришим керак? Ишдан бўшатиб юборишмасмикан? Нима учун чекишни ташлай олмаяпман? Нима учун озишнинг уддасидан чиқмаяпман? Нима учун ҳаётдан мамнун эмасман? Биз ҳаётимиз ҳақида жуда кўп ўйлаймиз, лекин шуни унутмаслик керакки, биз - мураккаб масаллиқнинг бир элементимиз холос. 

 

17. Англаб етиш — эркинликнинг энг қадрли тури. Минималлик — эркинлик фойдасига ортиқча нарсадан халос бўлиш. Бу бефойда нарсаларга тўла мураккаб дунёни осонроқ, енгилроқ қилишга имкон берувчи усул. Ҳаётимиздаги хилма-хиллик бизни ўзига жалб қилаётган бир пайтда бирор нарсани англаб етиш қийин, бироқ шундай қилиш жуда муҳим - фақат шундагина ҳақиқий эркинликка эришиш мумкин. 

 

18. Чўққига чиқиб, манзарадан баҳра олинг. Бу метафора - менинг ҳозирги лаҳзаларда яшашим кераклигини эслатиб туради. Чўққига чиққач, ундан дарҳол тушишни ўйламанг. Шунчаки чўққига туриб, манзарадан баҳра олинг.


19. Кўпинча қўрқувларимиз беҳуда бўлиб чиқади. Шунчаки ўзингиздан сўранг: "Айнан нимадан қўрқаяпман?" Биз кўпинча ҳаётимизга ҳеч қандай таъсир ўтказмайдиган ёки ўзимиз назорат қила олмайдиган нарсалардан қўрқамиз, шундай экан, бесабаб хавотирга ўрин йўқ. 


20. Ўзгаришлар — бу ўсиш. Ҳаммамиз ҳам янги чўққиларни забт этишни истаймиз, шундай бўлса-да, аксарият инсонлар ўз ҳаётларидаги ўзгаришларга тайёр эмаслар. Янги муҳит - номаълум муҳит, номаълумлик эса ноқулайлик демакдир, ноқулайлик эса - яхши эмас. Бироқ ўзимизни ўзгариш жараёнидан роҳатланишга ўргатсак, номаълумликни эса хилма-хиллик сифатида қабул қилсак, янги шароитлардан бебаҳо сабоқ оламиз: биз шахс сифатида ўсамиз.


21. Мукаммалликка бўлган интилиш бизни унга яқинлаштиради. Мен мукаммал эмасман ва ҳеч қачон бундай бўлмайман ҳам. Мен ҳам хато қиламан ва нотўғри қарорлар қабул қиламан, кўпинча менинг бошлаган ишларим таназзулга юз тутади. Қоқиламан, йиқиламан. Мен инсонман ва менда худди сиздаги каби турли хислатлар бор. 

 

22. Ўтмиш билан келажак тенг эмас. Сиз ўтмишни ўзгартира олмайсиз, шунинг учун диққатни келажакка қаратиш муҳим. Агар ўтмиш сизга келажак каби аҳамиятга эга бўлса, у ҳолда сиз автомобилни фақат орқа ойнага қараб бошқараётган ҳайдовчи каби бўласиз. Бироқ агар фақат орқага қараб, олдинга ҳаракатланмоқчи бўлсангиз, бу фалокатга олиб келади.


23. Оғриқ фойдали бўлиши мумкин, лекин азобланиш эмас. Оғриқ бизга нимадир нотўғри эканлигини тушуниб етиш имконини беради: у бизга хулқимизни ўзгартиришимиз кераклигидан далолат беради. Азобланиш эса, аксинча - ҳиссий реакция. Бу бизнинг шахсий танловимиз ва биз истаган вақтимизда ҳис қилинган оғриқдан тўғри хулоса чиқариб, азобланишни бас қилишимиз ва олдинга қараб ҳаракат қилишимиз керак. 

 

24. Шубҳа-гумон ўлдиради. Истакларингизга етишишга ҳалақит берувчи биргина киши бор ва бу инсон - сизнинг ўзингиз.

 

25. Кутиш — бу нормал ҳолат. Баъзан бироз пойлаб туриш фойдадан холи бўлмайди. Доим шошилишдан нима фойда? Унинг ўрнига саёҳатдан баҳра олинг. 


26. Ҳалол бўлиш муҳим. Ҳалол бўлиш - тўғрисини айтиш, ёлғон гапирмаслик демак. 

 

27. Очиқлик ҳам ҳалоллик каби муҳимдир. Очиқлик - ҳалолликдан-да қийинроқ кўникма. Очиқлик фактларни етказишдаги аниқлик, тўғри гапиришни уддалаш ва бошқаларни чалғитмасликни кўзда тутади. Очиқлик нисбатан субъектив сифатга киради: очиқ бўлишдан аввал, ўзингизнинг олдингизда ҳалол бўлишингиз керак. Бу ўз ҳаётини кўз-кўз қилиш дегани эмас: доим нимадир бегоналардан пинҳон тутилади ва бу нормал ҳолат. 

 

28. Бошқаларда қизиқиш уйғотишни ўрганинг. Буни уддалашнинг ягона йўли - уларга фойда келтириш. Мен катта жамоани бошқарганимда, уларга доим бир саволни берардим: "Бу ҳафтада қандай фойда келтирдингиз?" Мен бу саволни ўзимга берардим ва жамоам учун нима қилганимни уларга доим айтиб берардим. Мен шу йўл билан қизиқиш ва ишонч уйғотишни уддаладим. 

 

29. Реклама хавфли. Кўпинча рекламанинг "тузоғига тушамиз" ("Қанча кўп харид қилсангиз, шунча кўп тежайсиз", "Уч кунлик чегирмали харидлар!") ва натижада ўйламай ҳаракат қиламиз. Агар атрофимиздаги дунёни етарлича яхши тушунсак, ўзимизда ёлғонни қабул қилмаслик хусусиятини мустақил равишда шакллантиришмиз мумкин.

 

30. Мен ҳали-ҳануз буларнинг барчасини англаб етишга ҳаракат қиламан. Мен ўз қарашларимни ҳар бир инсон ҳаёти учун универсал қоида сифатида тақдим этмоқчи эмасман. Менга иш берган нарса сизда натижа бермаслиги ҳам мумкин. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ