4 полиглот бир соат ичида тил ўрганиш мумкинлигини исботлаб берди

Ажабтовур воқеалар 2-11-2016

Дунёнинг турли бурчагидан тўрт полиглот (кўп тилларни биладиган шахс) ноодатий тажрибада иштирок этишди — улар янги бўлган хорижий тилни бир соат ичида ўрганишга уринишди.

Уларнинг ҳар бири ўндан ортиқ тилни билгани боис, тажриба учун тил танлаш жуда мушкул кечди. Такилотчилар полиглотлар сўзлашадиган тиллар — француз, испан, итальян, португаль тилларига ўхшаш жиҳати мавжуд бўлган руминия тилини танлашди.

Ўрганиш жараёни максимал даражада самарали кечиши учун, ҳар бир полиглотга шахсий репититор берилди. 60 дақиқадан сўнг иштирокчилар луғат ва таржимонсиз сўзлашиш маҳоратларини намойиш этишди. Натижа қандай дейсизми? Ажойиб!

Алекс Роулингс (Alex Rawlings)

Она тили — инглиз

Мэттью Юлден (Matthew Youlden)

Она тили — инглиз

Лука Лампариелло (Luca Lampariello)

Она тили — итальян

Майкл Юлден (Michael Youlden)

Она тили — инглиз

Тажриба вақтида полиглотларга ёрдам берган барча айёрликлар:

Аввалига феълларни ўрганинг. Янги тилда тезроқ мувафаққиятга эришишни истасангиз, тез-тез учрайдиган феълларни ёдланг ва уларни боғлашни ўрганинг. Кейин энг кўп тарқалган отларни ёдланг. Қарабсизки, оддий гапларни туза оласиз.

Ўрганаётган тилингизда кўпроқ сўзлашишга ҳаракат қилинг. Агарда янги тилда нимадир демоқчи бўлганингизни одамлар тушунса, бу сизни яхши рағбатлантира олади.

Сўзларни ва грамматик тузилишларни ёзиб боринг. Янги маълумотни ёзиб борсангиз, у хотирага муҳрланади. 

Таниш сўзларни қидиринг. Деярли ҳар бир тилда талаффузидан бир-бирига ўхшаш сўзлар топилади. Айниқса, битта тил гуруҳига мансубларда ўхшашлик кўп бўлади. Аввал ўхшашсўзларни ёд олинг, кейин янгиларни эслаб қолиш учун улардан фойдаланинг.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ