8 млрд долларлик твит

Компания 21-05-2015


XABARDOR.UZ: Карл Айкан ўзининг твиттердаги саҳифасида Apple компаниясининг акцияларига муносиб баҳо берилмаган деб ёзиб, ҳам компанияга ҳам ўзига фойда келтирди.

У кичик хабар билан компаниянинг акцияларига муносиб баҳо берилмагани ҳақидаги мақоласига ҳавола қолдирди. Карл мақолада акциялар нархи 240 доллар бўлиши кераклигини таъкидлаган. Бу ҳозирги нархдан 80 фоизга қимматроқ.

Бу твитдан сўнг компания акциялари 128,74 доллардан 130,19 долларга кўтарилди.

Apple’нинг кундузги ўсиши DreamWorks SKG анимацион студияси, Сотбис аукцион уйи ҳамда микрочиплар ишлаб чиқарувчи AMD Inc. компанияларининг бозор нархи қўшиб ҳисоблаганидан ҳам ортиқроқ кўрсаткични қайд этди.

“Бу дарҳақиқат яхши таасурот қолдиради. Валютанинг беқарорлигига қарамай, компанияда сотув ҳажмининг ўсиши мавжуд. Тахминларга кўра бу йилги ўсиш ҳажми 40 фоизни ташкил этади”. – деди Айкан.

 

Сармоядорнинг ўзи Apple акциядорлари рўйхатида 7-ўринда туради. Бу твитдан сўнг унга тегишли пакет нархи 56,8 млн доллардан 76,5 млн долларга етди. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ