99 дона “iPhone 6” қиз кўнглини топишга ёрдам бермади

Ажабтовур воқеалар 11-11-2014

Севги изҳор қилишнинг ҳам ноодатий кўринишлари кўп. Кимдир ресторанда шам қаршисида сўраса, яна кимдир миллион дона атиргул совға қилади. Хитойлик ошиқ эса бунинг янги кўриниши ўйлаб топди. Афсуски, қиз турмушга чиқишга розилик бермади.

“Хитойлик программист 99 дона “iPhone 6” қутисидан юрак шаклини ҳосил қилиб, унинг ўртасида севган қизининг қўлини сўради. Ошиқ учун бу 82 минг долларга тушди. Шунча ҳаракатлар ҳам, харажатлар ҳам қизнинг кўнглини олишга ёрдам бермади” – дея хабар беради “Kotaku” портали.

Гувоҳлар олган суратларини “Weibo ижтимоий тармоғига жойлашган. Улар тармоқ орқали аввал Хитойга, сўнгра эса ғарб ОАВга тарқалди. 

Ёш ошиққа раҳми келган бўлсада, “Kotaku” портали бу ҳаракатларни “iPhone 6” смартфони учун қилинган “PR бўлиши ҳам мумкин дея баҳоламоқда.

 

 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ