Ачинарли ҳақиқат: дунёдаги энг ифлос дарёлар

Табиат 27-03-2017

Табиатнинг ифлосланиши дунёдаги энг долзарб муаммога айланмоқда. Одамлар шаффоф сув, тоза ҳаво ва фойдали озиқ-овқат ҳақида қайғурмай қўйишди. Айни дамда ягона аҳамиятга эга нарса — пуллар. 

Афсуски, кимёвий чиқиндиларни тежаш мақсадида айрим саноат корхоналари дунёдаги асосий дарёларни тобора ҳалокат ёқасига олиб келмоқда. Ана шундай дарёларнинг ўнталиги билан сизларни таништирамиз. 

 
Цинтарум, Индонезия

Танишинг, дунёдаги энг ифлос дарё. Маҳаллий аҳоли (Цинтарум қирғоғида тахминан 5 миллион киши яшайди) барча маиший чиқиндиларни сувга ташлайди. Ифлосланган ҳовуз ҳар йили 50 минг кишининг умрига зомин бўлади. Дарёда эса олти миллион тоннага яқин чиқиндилар сузиб юради. 

 

Хан, Хитой 

Саноат корхоналари Хан дарёси сувларини ҳақиқий балчиққа айлантиришди. Дарёнинг бутун юзаси қалин сувўтлари билан қопланган. 

 

Ямуна, Ҳиндистон

Нью-Делидаги катта мегаполис Ямуна дарёсидан асосий ичимлик суви манбайи сифатида фойдаланади. Шунингдек, канализация қувурлари ҳам шу дарёга уланган экан: бундан кўриниб турибдики, ҳиндлар кир ва тозалик мантиғига яхши тушунишмайди. 


Миссисипи, АҚШ

Буюк Миссисипи ҳар доим АҚШнинг энг асосий дарёси ҳисобланган. Бу эса инсон кимё билан шуғулланмасидан аввал мамлакатдаги энг тоза сув ҳисобланган. Ҳозирда дарё сувига тушиш ҳаёт учун жуда хавфли: биргина 2015 йилнинг ўзида Американинг бир неча йирик компаниялари бу ерга 13 миллион тоннага заҳарли чиқиндиларни оқизиб юборган.

 

Хуанпу, Хитой

2013 йилда шанхайлик фермерлар Хуанпуга 16 мингдан ортиқ чўчқа жасадларини ташлаб юборишади ва бу катта можарога сабаб бўлади. Дарё Шанхай учун асосий ичимлик суви манбайига айланиб қолмоқда, бироқ заводлар ва фабрикалар барибир ҳам унга токсик кимёвий моддаларни ташлашади.

 

Нигер, Нигерия

Нигерия нефтининг катта қисми Нигер дарёсига келиб қўшилади. Ҳар йили мамлакат ҳукуматининг тўлиқ тасдиғи билан дарёга 250 минг баррел нефт қуйилади. Бу эса бир неча бора чинакам экологик ҳалокатга олиб келди. 

 

Пасиг, Филиппин

Пасиг соҳили атрофида турувчи филиппинликлар кўприклар ва сувдан кечиб ўтиш ҳақида қайғуришмаса ҳам бўлади: дарё ўрнига у ерда ҳақиқий ахлат оқади. Тасаввур қилинг, бу ерга ҳар куни 1500 маиший чиқиндилар ташланади. 

 

Ганга, Ҳиндистон

Илоҳий Ганганинг суви шу қадар ифлоски, бу ерда ҳаттоки, сигирлар ҳам чўмилишга қўрқишади. Диний маросимлар, кимёвий чиқиндилар, дафн маросимлари — Ганга учун айни муддао. Ҳиндларни эса дарёнинг кирлиги сира хавотирга солмайди: сигирлардан фарқли равишда одамлар ҳеч қандай қўрқувсиз дарёда таҳорат қилишади ва ичимлик сувини олишади. 

 

Цзинхе, Хитой

Маҳаллий аҳолидан ҳеч ким эндиликда дарёнинг расмий номини жиддий қабул қилмайди. Қачонлардир шаҳардаги фабрикаси бу ерга барча бўёқ моддаларидан иборат заҳарли чиқиндиларни ташлай бошлаган ва хитойликлар учун у қонли дарёга айланган. 

 

Матанса-Риачуэло, Аргентина

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, Аргентинанинг Матанса-Риачуэло дарёси қирғоғида яшовчи аҳолиси бошқа инсонларга нисбатан саратонга икки карра кўпроқ чалинади. Албатта, бунга бахтсизликни асосий сабабчи қилиб кўрсатиш мумкин, бироқ дарёга тўртта энг йирик компания чиқиндилари оқиб келиши ҳам касалликни келтириб чиқаради. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ