«Аэропортретлар»: Бутун дунё самолётларининг парвози битта суратда

Суратлар 21-10-2016

Парвоз этаётган самолёт манзараси кишини таъсирлантиради, аммо унинг учун янгилик ҳисобланмайди. Лос-Анжелесдан бўлган фотосуратчи Майкл Келли битта суратда дунёнинг турли аэропортларидан парвоз этаётган самолётлар тасвирларини жамлашга қарор қилди.

Келли 2 йил мобайнида дуёнинг 18 та аэропортида парвоз этаётган ҳаво кемаларини суратга туширди. Шундан сўнг, у барча тасвирларни жамлаб, ягона композиция ҳосил қилди.

Фотосуратчи самолётлар парвозини кечки соат 17:00дан 18:00гача бўлган вақт орасида Лос-Анжелесда суратга олди ёки тонгги 6 ва 8 оралиғида Дубайда суратга туширди. Айнан мана шу вақт парвозларнинг тиғиз вақти ҳисобланади.

У, шунингдек, Лондоннинг Ҳитроу, Цюрих, Мюнхен, Амстердам ва Франкфурт-Майндаги аэропортларда ҳам ҳаво лайнерларининг парвозини суратга олган.

Лойиҳа «Аэропортретлар» (Airportraits) деб ном олди. Келлининг айтишича, у коллажлар учун икки йиллик умрини, 75 000 парвоз мили ва “фотошоп учун жуда кўп вақт” сарфлаган.

Лос-Анжелес Халқаро аэропорти
Мюнхен аэропорти
Лондоннинг Хитроу аэропорти
Токио аэропорти


МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ