Афғон қизларининг машғулоти - скейт

Суратлар 23-04-2015

Кўплаб афғон қизларига велосипедларда учиш ман қилиган, шунинг учун Skateistan уларни скейтда учишга ўргатмоқда

XABARDOR.UZ - Skateistan Қобулда ташкил этилган инновацион, нодавлат ташкилот бўлиб, афғон болалари (асосан, ёш қизлар)ни ўқишга жалб этиш мақсадида скейт учишни ўргатиш билан шуғулланади. Буюк британиялик фотосуратчи Жессика Фулфорд-Добсон (Jessica Fulford-Dobson) Қобулдаги Нодавлат ташкилот филиалида скейт учишни ўрганаётган қизларнинг суратини олган (ўшандан бери бу Камбоджа ва Жанубий Африкада ҳам оммалашган).

Афғонистондаги кўплаб оилаларда қизларга велосипедда учишни ман қилишади. Скейтборд қизларни жисмоний машқ қилдирувчи, мазкур оддий машғулот ёрдамида имкониятларни кенгайтириш манбаи ҳисобланади.

Афғонистонда қизларга велосипедда учиш ман қилинган

Skateistan ташкилоти скейтборд ёрдамида қизларга имконият бермоқда

Скейтда учишни ўрганаётган талабаларнинг 40 фоизи кўча ишлари билан банд бўлган болалар, уларнинг 50 фоизини қизлар ташкил қилади

Жессика Фулфорд-Добсон скейтда учиб завқ олаётган қизлар суратини олган

... улар учун қулай имконият манбаи

“Skateistan”га 2007 йилда Австралия скейтчиси Оливер Перкович (Oliver Percovich) томонидан асос солинган

Ўша пайтдан бери у Камбоджа ва Жанубий Африкага ҳам тарқалди.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ