Афоризмлар устаси Оскар Уайлддан 25 нақл

Ёзувчилар 4-05-2015

Инсонлар ўз нутқида баъзи классик ижодкорлар сўзларидан жуда кўп  иқтибос келтиришади. Шундай ижодкорлар сирасига Оскар Уайлд ҳам киради. Эстет, эпатаж ёзувчи, моҳир ҳикоянавис ва афоризмлар устаси бўлган бу ижодкор ўқувчилари ва ҳамсуҳбатлари фикрини ўта қисқа ва тугал шаклда етказа олиш қобилияти билан ҳамиша ҳайратга солиб келган. Бундан ташқари унинг тили ўта кескир бўлган.

Оскар Уайлднинг бир қанча фикрлари ХХI аср инсонини гавдалантиради.

1. Ҳаётдаги барча ажойиб нарсалар аҳлоққа ва ёки қонунга хилоф ё бўлмаса семиришга олиб келади.

2. Ўзимизники каби камчиликка эга бўлган кишиларга ҳеч тоқатимиз йўқ.

3. Ортимдан нима деб гапираётганлари менга асло қизиқ эмас. Шусиз ҳам мен ўзим ҳақимда етарлича юқори фикрдаман.

4. Менга эътиборсиз бўлган кишиларга ҳамиша дўстона муносабатда бўламан. 

5. Ҳаётда фақатгина иккита ҳақиқий фожеа мавжуд. Бири – истаган нарсанингизни ололмаганда, иккинчиси бўлса олганда содир бўлади.

6. Ўзингдек бўл. Бошқа роллар аллақачон банд қилинган. 

7. Сиз ҳақингизда шундай кўп бўҳтонлар эшитганимдан, сизнинг ажойиб инсон эканлигингизга шубҳам қолмади.

8. Менинг таъбим оддий, аммо энг яхшисини танлай оламан.

9. Ҳеч қачон сизга худди оддий инсонга қарагандай муомала қиладиган кишини яхши кўрманг.

10. Душманларингизни кечиринг бу – уларнинг ўзини-ўзи ҳароб қилишининг энг яхши йўли.

11. Севги ўзини алдаш билан бошланиб, бировни алдаш билан якунланадиган туйғудир.

12. Инсон бахтли бўлганида ҳамиша яхши. Аммо яхши инсонлар доим ҳам бахтли бўлавермайди.

13. Севги ҳақида ёзиш фойда келтиради, чунки унга талаб катта.

14. Сени тушинадиган аёлни учратиш жуда қўрқинчли. Бунинг охири одатда никоҳ билан тугайди.

15. Агар нимадир қилиниши керак бўлса, у иложи бўлмаган иш бўлиши лозим.

16. Бир доно француз айтганидек, аёллар бизни буюк ишлар қилишга илҳомлантиришади-ю, уларни амалга оширишга доим ҳалақит беришади.

17. Тасаввур инсонга йўқ нарсаларни ҳаёлан ўйлаб ўзини тинчлантириш учун берилган бўлса, мутойиба бор нарсаларни эслаб тинчланиш учун тақдим қилинган.

18. Эгоизм инсоннинг ўзи истагандек яшашида эмас, балки ўзгаларни ўз принциплари асосида яшашга мажбур қилишда.

19. Инсоннинг кўзига қараб бор ҳақиқатни айтиш нафақат қарз, балки бу кишига завқ ҳам беради.

20. Мантиқни ёқтирмайман, у жуда оддий ва камдан-кам ҳолларда ҳайратланарли.

21. Иш — ундан кўра бошқа нарсани эплолмайдиганлар учун сўнгги паноҳ.

22. Доим мени тўғри тушуниб қолишлари мумкин, деган қўрқув билан яшайман. 

23. Америкада, Қояли тоғларда бадиий танқидчиликнинг ягона ақлли усулининг гувоҳи бўлдим. Бардаги пианино устида ёзувли тахтача осилиб турарди: “Пианиночини отманг – у қўлидан келадиган ҳамма ишни қиляпти”.

24. Болаларни баркамол қилишнинг ягона йўли бу – уларни  бахтли қилишдир.

25. Сен ҳеч қачон шамол йўналишини ўзгартира олмайсан, аммо доим ўз мақсадингга эришиш учун елканларни кўтариш имконияти мавжуд.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш
Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ