Африкача олифталик

Ғаройиб кишилар 1-05-2016

Миланлик фотограф Даниэль Таманьи Конгога сафари давомида африкалик «Sapeurs» деб ном олган жентльменларни учратди.

«Sapeurs» сўзи Конгонинг кўркам кийинган кишилари ҳамжамияти маъносини билдиради. Ушбу ҳаракатнинг асосчиси Стервосу Ниарчосу ҳисобланади.

«Sapeurs» қиёфаси танланганда доимо Paul Smith услубига эътибор қаратилади. Сэр Пол Смитнинг ўзи мана шу жентльменларни деб 2010 йилда Африкага келган:

«Sapeurs»лардан узоқ вақт кўз узолмайсиз, улар жудаям кўркам кийинишади (ҳар бир майда-чуйдага эътибор, ранг танлаш,атроф-муҳит ва табиат билан уйғунлик). Бунга ишониш қийин, бундай башанг кийиниш учун вақт, куч ва пулни аямайдиган инсонлари ҳаттоки мода пойтахтлари бўлмиш Париж ёки Лондонда ҳам топиш қийин.

Бу одамларнинг ўзига хослиги шундаки, уларнинг услуб танлашлари мажбурий эмас, балки мутлақо табиий ва деярли туғма истеъдоддир. Костюм танлаётганда атроф билан уйғунликни ҳис қила олиш алоҳида истеъдод.

Агар «Sapeurs»ларни подиумга Пол Смит олиб чиққан бўлса, “Guinness”нинг реклама кампанияси уларни телевизорлар экранига олиб чиққан.

Улар қашшоқ мамлакатдаги, қашшоқ қитъадаги ўзларини бойлардек ҳис қилишни истайдиган кишилардир. «Sapeurs»лар ўртача кунига 18 пенс маош олишади. Жавонларида эса дизайнерларнинг учлик костюмлари, ипак пайпоқлар, шляпалар, ҳасса ва қимматбаҳо бўйинбоғлар туради. «Sapeurs» аъзолари учун кийим танлан жуда жиддий иш: арзон кийимларни кийиш уларга тўғри келмайди, ёмон хом ашёлардан тайёрланган кийимларни кийиш ҳам ҳурматсизлик саналади.

«Улар буни қандай уддалашади?» деб сўрашингиз мумкин. Аксарият кийимларни қўлдан сотиб олишади, айрим буюмлар мерос бўлиб ўтади. 

Ташқи кўринишга нисбатан бу даражада эътибор қаратилгани билан, «Sapeurs»лар учун асосийси костюм эмас, костюм ичидаги инсондир. Ушбу йўалиш вакилларининг алоҳида қонунлари бор — одамларнинг сизга қандай муносабатда бўлишлари эмас, сизнинг одамларга қандай муносабатда бўлишингиз муҳим. «Sapeurs»лар хушмуомала, оғир-босиқ ва албатта ақлли бўлишлари шарт. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ