"Агар мамлакат нотўғри бошқарилса, барча ақлли инсонлар уни тарк этади". Ли Куан Юнинг ибратли сўзлари

Машҳурлар 21-01-2017

Ли Куан Ю

Сиёсий арбоб, Сингапурнинг биринчи бош вазири. 2015 йилнинг 23 март куни вафот этган.

 

Коррупция ҳақида

— «Коррупция билан курашишни учун дўстингизни қамоққа ўтказишдан бошланг. Сиз ҳам, улар ҳам нима сабабдан эканлигини аниқ биласиз».

— «Агар биз бошқараётган давлат ҳокимияти кўпчиликнинг ҳаётини яхшилаш учун эмас, камчиликнинг чўнтагини қаппайтириш учун фойдаланилса,  аҳволимиз чатоқ бўлади».

 

Ҳар бир мамлакатнинг мероси ҳақида

— «Иқтидорли инсонлар давлатнинг кўпроқ қимматли мероси саналади».

— «Мен шу нарсага амин бўлдимки, бизнинг замон одамлари ҳеч қачон кимнингдир ёрдамига умид қилишга одатланиши керак эмас. Агар биз улгуришни истасак, фақат ўзимиздан умид қилишимиз лозим».

— «Барча раҳбарлар билан ҳам эмиграциянинг салбий оқибатлари ҳақидаги қарашларим тўғри келмаган. 70 йиллар бошида Малайзиянинг бош вазири Тан Раззоқга Малайзия Австралия ва Янги Зеландияга кетиб қолган кўплаб олий маълумотли хитойлик ва хиндларни йўқотиб, «ақллилар оқими»дан азият чеккани ҳақида сўз очганимда, у шундай деди: «Бу «ақллилар оқими» эмас, балки муаммолар оқими».

 

Сиёсат ҳақида

— «Шиддатли жанговар руҳдан маҳрум инсонлар уйда қолиб, пайпоқ тўқигани маъқул.  Сиёсат иши кучсизлар учун эмас. Унинг учун қаттиққўллик ва ишонч зарур».

 

Меҳнатни олқишлаш ҳақида

— «Биз ишга янгича ёндашишни ўргандик. Унинг муҳим қисми, сарфланган вақт эмас, балки меҳнат натижасидан келиб чиқувчи муносабатни ташкил этиш эди».

 

Сингапур ҳақида

— «Биз Сингапурни сўзма-сўз айтганда йўқдан бор қилдик. 150 нафар фуқародан иборат балиқчилар қишлоғидан, экватордан икки даражада жойлашган дунёдаги энг катта шаҳарлардан бирини барпо этдик. Экваторга бундай даражадаги яқинликда фақатгина бир цивилизация – Юкатан яриморолидаги майя қабиласи мавжуд эди».

 

Никоҳ ҳақида:

— «Агарда олий маълумотли эркак олий маълумотли аёл билан оила қуришни истамаса, мен фақат уни аҳмоқ деб аташим мумкин. Агарда сен олий маълумотга эга бўлмаган аёл билан турмуш қурсанг, сенда фақатгина муаммолар бўлади: болалардан бири ақлли, бири эса - унчалик эмас. Сен бошдаги сочингни юлишни бошлайсан».



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ