Ажал билан беллашиб

Ғаройиб кишилар 6-02-2015

1900 йил бошларида Бруклин жанубидаги Кони Айленд яримороли АҚШдаги йирик кўнгилочар масканлардан бири эди. Яриморолдаги учта кўнгилочар парк 1911 йилда мотопойгалар учун мўлжалланган “boardtrack” автодроми қурилганидан сўнг, ўз ўрнини ушбу аттракционга бўшатиб берди.

Ўта хавфли аттракцион тез орада бутун Америкада машҳур бўлди. Ана шундай “Ажал девори”ни ҳиндистонликлар ҳам қуришга жазм этдилар. 

Ажал аттракциони диаметри 9-15 метрли цилиндр шаклидаги конструкция ичига қурилган. Қатнашчилар конуснинг қуйи қисмида соат милига қарши ҳаракат билан ўз иштирокларини бошлайдилар. Тезлик ошган сари улар конструкциянинг горизонтал қисмига ўтадилар.

Бу ерда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмайди. Экстремал пойгачиларнинг деярли ҳеч бири шлем киймайди ва хавфсизликни таъминловчи воситалардан фойдаланмайди.

Аксарият “темир отлар” авария ҳолатида ва таъмирталаб бўлади, шу боис қатнашчиларнинг транспорт воситалари мотоциклдан кўра чириган челакни эслатади.

Мана шундай “осори атиқа”ларда ҳам қатнашчилар мураккаб трюкларни бажара оладилар.

Автодромнинг ўзи ҳам ҳаминқадар кўринишда. Конуснинг айрим ерларида бўшлиқлар ҳам кўзга ташланади.

Ўта хавфли бўлишига қарамасдан мазкур пойгалар пойгачилар ва томошабинлар орасида жуда оммалашган.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ