Ажойиб қаҳва тайёрлаш учун керакли маслаҳатлар

Пазанда 14-10-2016

Кўпчилик эрта тонгни бир пиёла қайноқ қаҳвасиз тасаввур қила олмайди. Эътиборингизга ушбу ёқимли ва тетик қилувчи ичимликни янада мазалироқ қилишга ёрдам берувчи маслаҳатларни ҳавола этамиз.

 

1. Сув

Қаҳва тайёрлаш учун қайнатилган сув ва жўмракдан тушаётган сув тўғри келмайди. Фильтрланган ёки идиш ичидаги сувни олиб, уни совутинг. Секин уни қайнатиш жараёнида сув донлардан янада кўпроқ маза олади.

 

2. Қаҳва

Қаҳва донларини қайнатишдан олдин кукун қилиб олиш ичимликнинг таъми ва ҳидини очади. Майдаланган қаҳва идиши очиқ қолса бир ҳафтада хушбўйлигини йўқотади. Қайси мамлакатда етиштирилганига қараб, қаҳва турли маза ва хушбўйликка эга. Донлар қанча кучлироқ қайнатилса, ичимлик шунча аччиқ ва кучли бўлади. Қаҳванинг сифатига ҳам эътибор беринг.

Агарда сиз бир неча қаҳва донларини сотиб олган бўлсангиз, уларни қисмларга ажратинг. Ҳар бирида сиз ҳафта давомида қанча қаҳва ичсангиз шунча дон бўлиши керак. Бир қисмини ошхонада керамик ёки шаффоф шиша идишда оғзини мустаҳкам беркитган ҳолда сақланг. Қолганларини пакетларга солиб, совуткичнинг музхонасида сақлаш керак.

Музлатилган қаҳвалар таъм ва хушбўйликни икки ой давомида сақлаб қолади. Эслатиб ўтамиз, совуткичнинг ўзида эмас, айнан музхонасида сақлаш керак.

 

3. Кукун

Агар сиз қаҳвани туркада қилсангиз, жуда ҳам майда (ун каби) кукун мос келади. Бироз каттароқ кукунлардан эса қаҳвамашинасида эспрессо тайёрлаш мумкин. Ўртача кукун гейзерли қайнатишга яхши. Йўғон кукун френч-прессда ишлатилинади.

 

4. Турка

Турка — қаҳва қайнатиш учун идеал идишча. Унинг финжон ҳажмидаги мисли, керамик ва бошқа турлари мавжуд.

Цилиндрсимон, тўғри устунли ва конусга ўхшаш турлари ҳам бор. Конуссимон туркадан фойдаланиш анчайин қулай. Кенг чуқурлик ичимликни тезроқ қайнашига ёрдам беради, тор оғиз эса қаҳва таъмини сақлашга имкон беради.

 

5. Туз

Туз ичимликнинг мазаси ва хуштаъмлигини оширади.

 

6. Имбирь


Қаҳвага эзғиланган занжабил мос келади. Уни туркага сув солгунга қадар янги эзғиланган донларга қўйиш керак.

 

7. Бошқа зираворлар

Занжабилдан ташқари, қайнатаётган маҳал қаҳвага долчин, қизилмия, кардамон ва қалампир қўшиш мумкин. Ичимликка лимон бўлаги ва апельсин суви антиқа таъм беради. Барча зираворлар сув қўшилгунга қадар идишга солиниши керак. Лимонни эса тайёр қайнаб чиққан қаҳвага солиш мумкин.

 

8. Жигарранг шакар

Шакар қаҳва кучини бироз камайтиради. Уни қайнатаётган маҳал солган маъқул.

 

9. Тайёрлаш

100 мл сувга тахминан 8 г қаҳва солиш керак.

Қаҳва донларини майдаланг. Кукунни туркага сепиш керак. Туркага муздек сув қуйинг. Кичик оловга қўйинг. Шошилманг. Қайнаш жараёни қанча секин ва хотиржам бўлса, ичимлик тўлиқ етилади.

Қаҳва кўтарилиб чиқадиган пайтни кутинг ва туркани оловдан олинг. Уни тахминан 30 сонияга олиб туриб, яна газ печига қўйинг. Суюқлик уч маротаба кўтарилиши керак. Муҳими, туркани кўпик кўтарилаётган маҳал оловдан олиш зарур. Агар у қочиб кетса, хушбўйлик ҳам йўқолади. Шу сабабли ошхонада ҳеч нимага чалғиманг.

 

10. Жараён якуни

Плитадан қаҳвани учинчи маротаба ола туриб, уни бир дақиқа қўйиб қўйинг.

 

Қайноққина қаҳвани тайёрлаш ва ундан баҳра олиш учун 10 дақиқа вақт кифоя.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ