Ажойибу ғаройиб кошоналар

Дизайн 9-01-2016

Орамизда шундай одамлар борки, улар яшайдиган уйларини нафақат ички, балки ташқи томондан ҳам ғайриоддий бўлишини исташади. Қуйида инсонни ҳайратга соладиган ана шундай антиқа уйлар билан танишасиз.

 

Оёғи осмондан

Рўйхатдаги дастлабки уйга Красноярскда дуч келишингиз мумкин. Тескарисига қурилган уй кам сонли сайёҳларни ҳайратга солиш учун аттракцион вазифасини бажаради.

 

Акула

Англиянинг Оксфорд шаҳридаги уйнинг томини фиберглассдан ясалган узунлиги ўн метрли акула ҳайкали безаб туради. 

 

Очиқ кенглик

Ўттиз йил давомида Гонконгдаги каталакдек хоналарда яшаб келган Гэри Чанг ўз уйини антиқа тарзда лойиҳалаштирган. Уйнинг ҳар бир девори силжиш хусусиятига эга.

 

Кўтраб юриладиган уй

Ўттиз ёшли қурувчи Лю Лингчао пойтахтдан қишлоғига қайтаётиб мана шу уйни ўйлаб топган. Минг километрли масофани у бошпанаси билан босиб ўтишга қарор қилди. Уй қуриш учун қурилиш ашёси бўлган бамбук ва полиэтиленни Лю йўл четидан топган.

 

Томдаги вилла

Номаълум миллионер ўз вилласини кўп қаватли уйнинг томига қурдирди. Унинг бу кошонаси ғорни эслатади.

 

Тошдаги уй

Бу уй Двина дарёси ўртасида тош устига қурилган. Уйни бир гуруҳ спортчилар қуришган.

 

Қоя

Жамият ичида яшашдан зериккан ўн бешта мормонлар оиласи АҚШдаги миллий парклардан бирига бориб каньондаги қоялар ичидан бошпана топишган.

 

Гелиоуй

Страсбург яқинида қуёш уйи бор. У шундай қурилганки, бутун ёз фасли давомида хоналар салқин туради, қишда эса қуёш нури максимал даражада иситади.

 

Кўтарилувчи уй

Чехиялик 73 ёшли Богумил Лхота ердан кўтариладиган уй қурган. Бу уй ичига астойдил ҳаракат қилибгина кириш мумкин.

 

Грек ибодатхонаси

Лебанондан шимолда жойлашган Мицара қишлоғида бир нечта антиқа уйлар бор. Масалан, мана бу уй қадимги грек ибодатхонаси шаклида қурилган.

 

Эҳром

Худди мана шу қишлоқда қадимги Миср тарихини севувчи фуқаро ҳам яшайди. Унинг уйи эҳром шаклида бунёд этилган.

 

Боинг-уй

Бу кошонани қуриш учун архитектор ҳақиқий самолётнинг бўлагидан фойдаланган. Ушбу уйнинг буюртмачиси Сайд Жем уйни саёҳатларни севувчи хотини учун қурдирган.

 

Аэробус

Ўз уйини самолётга айлантиришга уринган яна бир инсон “Airbus A380”дан фойдаланган.

 

Денгиз контейнери

Тўрт дона денгиз контейнери бир нечта оила жойлашиши мумкин бўлган уйга айланган. Зарурият туғилгаида улар алоҳида блокларга ажралиши мумкин.

 

Осмондаги кошона

Хитойликлар орасида осмонга уй қуриш миллий спорт турига айланиб бораётгандек гўё. Мана бу кошоналар уй устига қурилган.

 

Тоғ

Бу ғайриоддий уйнинг эгаси Бенито Эрнандес оиласи учун бошпанани узоқ вақт излади. Охир-оқибат у Аппалачи тоғидан қулай жой топди.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

  • Худайбергенов Жасурбек Бахромович
    1 йил олдин


    Гап йук. Зур. Козим билан коришни хохлардим
Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ