Акасидан катта чақалоқ

Ғаройиб кишилар 15-11-2016

2016 йилнинг 6 ноябрида Эмили ва Сет Петерсон ўғил эгизак фарзандлар, Самуэль ва Ронанни ота-онасига айланишди. Қизиғи шундаки, Самуэль туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага кўра биринчи дунёга келган бўлса ҳам, Ронан ундан катта ҳисобланади... Бу эса кўпчиликни лол қолдирмоқда. 

Сабаби эса, улар 6 ноябрда ҳамиша чалғитувчи Қишги вақтга ўтиш (Daylight Savings Time) оралиғида туғилишди. Самуэль маҳаллий вақт билан 13:39да, Ронан эса ундан 31 дақиқа кечроқ дунёга келди. Қишги вақтга ўтиш эса соат 14:00да содир бўлди ва Ронаннинг 14:00 деб қайд этилиши керак бўлган расмий туғилганлик вақти 1:10га айланди. Бу эса эгизакларни иккисини ҳам бир-биридан катта бўлиб қолишига сабаб бўлди. 

Cape Cod туғруқхонасининг ҳамшираси Деб Тоттеннинг айтишича, бундай ғаройиб ҳодиса касалхона тарихида 40 йил ичида биринчи маротаба қайд этилган.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ