Аксарият мультқаҳрамонларнинг нима учун сариқ рангда тасвирланишини биласизми?

Биласизми? 26-04-2017

Аксарият мультфильмларда энг эсда қолувчи қаҳрамонларнинг сариқ рангда тасвирланиши сабаблари аниқланди. Бу ҳақда NME хабар бермоқда.

Биринчи сабаб, сариқ рангда тасвирланган Симпсонлар, Миньонлар, Губка Боб, Баттерс ва Винни Пух каби мультқаҳрамонлар ҳаворанг осмон ёки сув фонида яхшироқ кўринади. Бу ранглар назарияси билан тушунтирилади, унга кўра телевидение нуқтаи назаридан, сариқ ранг кўк рангга тескари ҳисобланади. 

Channel Frederator тармоғи вакили Жейкоб Аткинсоннинг фикрича, сариқ ва кўк бирикмаси  кўплаб мультфильмларда аксарият воқеалар  осмон фонида юз бериши ҳисобга олинса, ўзидан энг ёрқин ранглар жуфтлигини намоён қилади.

Иккинчи сабаб ранглар психологияси бўлиб, унга кўра сариқ ранг мультқаҳрамонлар учун хос бўлган жиҳатлар – қувонч, шижоат ва фаолликни ифодалайди.      

Ниҳоят учинчи сабаб, сариқ рангни бошқа ранглар билан адаштириб бўлмайди. Мисол учун, дальтониклик ҳолатида (бунда фақатгина қизил ва яшил ранглар фарқланмайди). Айнан шу сабабли кўзга ташланиши керак бўлган буюмлар – такси, тўсиқлар ва огоҳлантириш белгилари сариқ рангда бўлади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ