Alibaba "бўйдоқлар куни"нинг 15 соатида ўтган йилги рекордини янгилади

Компания 11-11-2016

Alibaba компанияси бўйдоқлар куни муносабати билан 24 соатлик онлайн-чегирма савдо бошланганидан 15 соат ўтиб, 91,2 млрд юан савдо қилди ва ўтган йилги тўлиқ кунлик рекордни янгилади.

2015 йилда бўйдоқлар кунидаги тўлиқ савдо 91,22 млн юанни ташкил қилган эди (2015 йил 11 ноябрь курси бўйича 14 млрд доллар).

Ушбу йилдаги маросим Шэньчжэнда маҳаллий вақт билан 00:00 да бошланди. Рекорд эса маҳаллий вақт билан 15:19:13 да қайд этилди.

Чегирмалар бошланидан 5 дақиқа ўтиб Alipay орқали ўтказилган тўловлар 1 млрд доллардан ошди.

Энг катта деб айтилган жорий йилги  маросимда 14 мингдан кўпроқ халқаро брендлар иштирок  этмоқда.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ