“Alibaba” компанияси савдо рекордини янгилади

Компания 11-11-2014

“Alibaba” интернет компанияси Хитойда бугунги, 11 ноябрь кунги интернет-савдоларда юқори натижаларни қайд этди. “Financial Times” нашрининг маълум қилишича, 11 ноябрь соат 13:00 ҳолатига кўра савдолар ҳажми ўтган йилги рекорд – 36,2 миллиард юань (5,8 миллиард доллар)лик кўрсаткичдан ҳам ўтиб кетган.

 “Alibaba” компаниясининг ўтган йилги 11 ноябрдаги натижаси ҳам АҚШдаги “кибердушанба” кўрсаткичларидан 2,5 баробар юқори эди. Бу Хитой аҳолисининг миқдори ҳисобга олинганда ўз-ўзидан тушунарлидир.

Савдолар энг авжига чиққан вақтда “Alibaba”нинг “Alipay” тўлов тизими сониясига 38 мингта транзакцияни қайта ишлаган ва буюртмаларнинг 44 фоизи смартфонлар ёрдамида амалга оширилган.

 

Хитойда ҳар йили 11 ноябрь интернет-дўконлар учун алоҳида аҳамиятга эга кун. 11.11 рақамларида ифодаланадиган бу кунда  интернет-дўконлар харидорларни жалб қилиш мақсадида маҳсулотларни 70 фоизгача чегирмалар жорий қилишади қилишади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ