Аллергиянинг пайдо бўлиш сабаблари

Саломатлик 3-05-2015

Сўнгги пайтларда “аллергия” сўзи қулоғимизга аввалгидан кўпроқ чалина бошлади. Аллергия нима ўзи: касалликми ёки организмнинг ҳимоя функцияси?

Мазкур мақолада бунга илмий даражада ойдинлик киритишга ҳаракат қиламиз.

Аллергия касалликми ёки организмнинг асрлар давомила шаклланган ҳимоя реакциясими? Олимларнинг бу борадаги фикрлари қарама-қарши бўлиб, балки айнан шу сабабли бизни аллергиянинг ёқимсиз белгиларидан бутунлай халос этиши мумкин бўлган дори ҳануз ўйлаб топилмаган. Биз мазкур масалага ойдинлик киритувчи қизиқ факт ва тадқиқотларга бой бўлган мақолани эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.

Менда ҳеч қачон бирор нимага нисбатан аллергия умуман бўлмаган. Олти ёшлик пайтимда қўлупнай истеъмол қилганим натижасида тошмалар тошган, ўзимнинг аллергик реакцияларим ҳақида айтишим мумкин бўлган нарсалар шулардан иборат холос. Баъзи танишларимда гуллайдиган ўсимликлар, масалан, чинор дарахти гулига нисбатан аллергик реакция катта ёшда бўлган пайтда пайдо бўлган, баъзиларни эса 13 ёшда аллергия безовта қилмай қўйган. Нима учун бундай бўлади, ундан қандай сақланиш мумкин, уни четлаб ўтишнинг иложи борми ёки у наслийми?

Аллерги́я (қад.грекча ἄλλος — бошқа, бегона + ἔργον — таъсир) — организм иммун тизимининг аллергеннинг қайта таъсирига нисбатан ўта таъсирчанлигини билдирадиган тушунчадир.

Олимлар ҳали ҳам ягона бир фикрга келишмаган ва аллергия қаердан пайдо бўлишини аниқ айта олмайдилар, бироқ аллергиянинг у ёки  бу туридан азият чекаётган инсонлар сони ортиб бормоқда. Аллергенлар орасида латекс, олтин, чанг (айниқса, амброзия, амарант), пенициллин, ҳашаротлар заҳари, ерёнғоқ, папайя, медузаларнинг чақиб олиши, тухум, мол гўшти ва никелни алоҳида ажратиб кўрсатишимиз мумкин.

Мазкур моддалар таъсир этганида организм турлича реакция қилиши мумкин: тошмалардан тортиб, ўлимгача. Тошмалар пайдо бўлиши, лаблар шишиши, титроқ туриши, бурун битиши ва кўзлар ачишиши – буларнинг бари аллергия натижаларидар. Озиқ-овқат аллергияси эса қайд қилиш ва диареяга олиб келади. Жуда омадсиз камчиликда эса аллергия сабабли анафилактик шок натижасида ўлим реакцияси содир бўлиши мумкин.

Дорилар бор, аммо улардан ҳеч қайсиси аллергиядан батамом халос эта олмайди. Антигистамин воситалар белгиларни вақтинчалик бартараф этиши мумкин, аммо уйқуга элитиш ва бошқа ёқимсиз қўшимча эффектларга ҳам сабаб бўлади. Ҳаётни сақлаб қолиши мумкин бўлган дори воситалари бор, аммо уларни жуда узоқ муддат давомида қабул қилиб юриш керак, яъни битта турдаги дори билан аллергиядан халос бўла олмайсиз.

Олимлар бу касаллик пайдо бўлишининг асосий сабабларини аниқласаларгина бизни аллергиядан бутунлай халос этадиган дорини топишлари мумкин. Бундан ташқари “Биз умуман олганда нима учун аллергиядан азият чекамиз?”, деган глобал даражадаги масала ҳам мавжуд.

Айнан шу фундаментал савол 20 йилдан бери иммун тизимига оид кашфиётларни амалга ошириб келаётган ва 4 миллион евро миқдоридаги Else Kröner Fresenius Awardга ўхшаган бир неча жиддий ютуқларга эришган олим Руслан Меджитовни ҳам ўйлантирмоқда. Бу саволга аниқ жавоб ҳали ҳеч кимда йўқ. Аллергия организмимизда яшовчи паразит қуртлар заҳарига нисбатан реакциядир, деган назария мавжуд. Анча ривожланган ва деярли стерил мамлакатлар иммун тизими ўзи аввал учратмаган ва ўрганмаган нарсаларга нисбатан ўта кескин жавоб қайтаради. Яъни ривожланаётган давлатларда ювилмаган меваларни истеъмол қилиб катта бўлаётган бола аллергия нималигини ҳатто билмаслиги ҳам мумкин ёки аксинча ота-оналари уйдаги жиҳозларни санитайзерлар билан артадиган ва полларни кунига икки маротаба ювадиган болалар “Бу бизга мумкин эмас! Бунга нисбатан бизда аллергия бор!” каби яхлит аллергия букетига эга бўлиши мумкин. 

Меджитов буни нотўғри ва аллергия фақатгина биолиогик хато, дея ўйламайди. 

Аллергия бу – зарарли кимёвий моддалардан ҳимояланиш. Ўн миллион йил муқаддам аждодларимизга ёрдам берган ҳимоя ҳозирда бизга ҳам кўмак бермоқда.

У ўз назарияси қарама-қарши фикрларга сабаб бўлишини яхши билади, аммо тарих буни исботлашига ишонади.

Қадимги дунё табиблари аллергия ҳақида жуда кўп нарса билишган. Уч минг йил аввал хитойлик шифокорлар кузда бурун битишига сабаб бўладиган “аллергия ўсимлиги”ни тасвирлашган. Шунингдек, милоддан аввалги 2641 йилда Миср фиръавни Менес асалари чаққани сабабли вафот этганини исботловчи фактлар ҳам мавжуд. 2,5 минг йил аввал эса Рим файласуфи Лукреций “Ким учундир егулик бўлган нарса, бошқа одамга заҳардир”, деб ёзган.

Фақатгина 100 йил аввал турли белгиларнинг асосий сабабчиси битта нарса бўлиши мумкинлигини англаб етдилар. Тадқиқотчиларнинг аниқлашларича, кўплаб касалликлар бактерия ва қўзғатувчилар сабабли юзага келади ва бизнинг иммун тизимимиз – ҳужайраларининг бутун бир бошли қўшини мазкур қўзғатувчиларга қарши курашади.

Яна шуниси аниқландики, иммун тизими ҳимоядан ташқари зарар етказиши ҳам мумкин. ХХ аср бошида француз олимлари Шарль Рише (Charles Richet) ва Поль Портье (Paul Portier) токсинларнинг организмга таъсирини ўрганишган. Улар денгиз анемон заҳарини кам миқдорда итларга юборган ва кейинги миқдорни юборгунча бир неча ҳафта давомида кутдилар. Натижада итлар анафилак шок натижасида ўлган. Итларнинг иммун тизими уларни ҳимоя қилиш ўрнига бу заҳарга нисбатан таъсирчанлигини оширган.

Бошқа тадқиқотчилар эса баъзи дори воситаларининг тошмалар ва бошқа белгиларнинг юзага келишига сабаб бўлишини аниқлашган. Бу таъсирчанлик доимий равишда ортиб борган. Австриялик врач Клеменс фон Пирке (Clemens von Pirquet) организм унга тушадиган моддаларга бўлган реакциясини ўзгартириши мумкинми, деган саволга жавоб топиш учун тадқиқотлар олиб борган. Бу жараённи тасвирлаш учун грекча сўзлар  alos (бошқа, бегона) ва ergon (иш)ни бирлаштириб, аллергия сўзидан фойдаланган.

Кейинги ўн йилликда олимлар бу реакцияларнинг молекуляр босқичлари жуда ўхшаш эканлигини аниқлашди. Аллерген тана юзаси – тери, кўзлар, бурун тешиги, томоқ, нафас йўлларига тушганида жараён бошланиб кетган. Бу юзалар чегарачилар вазифасини бажарувчи иммун ҳужайралар билан қопланган. “Чегарачи” аллергенга тўқнаш келганида у кутилмаганда келган меҳмонларни ютади ва йўқ қилади, ундан кейин эса мана шу юзани моддалар билан тўлдиради. Ундан кейин ҳужайра лимфа тугунларни маҳаллийлаштиради ва бу фрагментлар бошқа иммун ҳужайраларга етказилади, улар эса Е ёки IgE сифатида танилган ўзига хос антителаларни ишлаб чиқаради.

Бу антителалар эса такрор равишда аллерген билан тўқнаш келганида жавоб реакцияни қайтаради. Антитела иммун тизими компоненти – кимёвий модда ажратувчи ҳужайраларни ишга тушириши биланоқ реакция бошланади. Бу моддалардан баъзилари нервга тегиб, тошма ва йўталга саабаб бўлади. Баъзида эса суюқлик ажралиши юзага келиши, бу моддалар билан тўқнаш келган нафас йўлларида нафас олиш билан муаммолар юзага келиши мумкин.

Аллергия

Юқоридаги тасвир олимлар томонидан сўнгги юз йилликда аниқланган, бироқ у “Қандай қилиб?”, деган саволга жавоб бериши билангина чегараланади, нима учун биз аллергиядан азият чекишимизни тушунтирмайди. Бу жуда қизиқ, чунки иммун тизимининг кўп қисми учун масала анча тушунарли. Аждодларимиз патоген организмлар таъсирига учрашган, табиий танлаш эса бу ҳужумни акс эттирувчи мутацияларни сақлаб қолган. Ушбу мутациялар керакли жавобни қайтариш учун ҳалигача йиғилади.

Табиий танлаш қандай қилиб аллергияни юзага келтиришини кўриш жуда мураккаб бўлган. Энг зарарсиз бўлган нарсаларга кучли аллергия аждодларимизнинг тирик қолиш тизимига кирмаган бўлса керак. Шунингдек, аллергия ҳам жуда танловчи бўлади. Барча инсонлар ҳам аллергияга мойил эмаслар ва баъзи моддаларгина аллерген ҳисобланади. Аллергия айрим инсонларда катта ёшга етганда пайдо бўлади, болалар аллергияси эса изсиз йўқолиб кетади (“изда катта бўлиб қолишди”, дейилади). Ўн йилликлар давомида ҳеч ким нима учун IgE зарурлигини билмаган. У вирус ёки бактерия  тўхтатиб қолиши мумкин бўлган ҳеч қандай хусусиятини намоён қилмаган. Бу худди антителаларнинг бир тури бизга муаммолар туғдиргани учун биз эволюцияга учраганимизни кўрсатади.

Масалага илк маротаба 1964 йилда ойдинлик киритилган. Паразитолог Бриджит Огилви (Bridget Ogilvie) иммун тизимининг паразит қуртларга реакциясини тадқиқ қилган. У қуртлар билан зарарланган каламушлар организми IgE ни жуда катта ҳажмда ишлаб чиқаришини аниқлаган. Кейинги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бу антителалар иммун тизимига ҳужум қилиш ва йўқ қилиш, деган сигнални берган.

Паразит қуртлар нафақат каламуш, балки инсонларга ҳам катта зарар етказади. Мисол учун, улардан баъзилари жигар тўқималарига зарар етказиши ва саратон касаллигини вужудга келтири мумкин, лентали қуртлар эса миядаги ўсимтага сабаб бўлиши мумкин. 20 фоиздан ортиқ одамларда бу қуртлар мавжуд, улардан катта қисми даромади кам бўлган мамлакатларда яшайди.

1980 йилларда олимлар мазкур қуртлар ва аллергия ўртасидаги алоқани ўрганишга киришдилар. Балки аждодларимиз организмнинг оқсиллар юзасидаги қуртларни билиш ва  IgE антителаси ажратишни қобилиятини шакллантиришгандир. Иммун тизими томонидан тери ва ичакда шакллантирилган антителалар организмга бу паразитлардан бири ҳужум қилганида тезда реакция қилган. Организмда мазкур паразитни ўлдириш учун тахминан бир соат вақт бор, деб ҳисоблайди Кебридж университети паразитологи Дэвид Данн (David Dunne).

Паразитлар назариясига кўра, паразит қуртлар оқсили тузилишига кўра биз кундалик ҳаётда дуч келадиган бошқа молекулаларга ўхшаб кетади. Натижада, паразитлар тузилиши паразитларникига ўхшаган зарарсиз оқсилга дуч келганимизда организмимиз ортиқча “шовқин” кўтаради ва ҳимоя бекорга ишлайди. Аллергия бу ҳолатда ёқимсиз эффектга айланади.

Амалиёт ўтиш даврида Меджитов қуртлар назариясини ўрганди, 10 йил ўтгач эса унда иккиланишлар юзага келди. Унинг сўзларига кўра, бу назарияда маъно бўлмагани учун ўз назариясини ишлаб чиқиш билан шуғулланди. 

У асосан танамиз ташқи муҳитни қандай қабул қилиши ҳақида ўйлаган. Биз кўзларимиз ёрдамида фотонлар намуналарини таниш, қулоқларимиз билан эса шамолнинг тебранишини билишимиз мумкин.

Меджитов назариясига кўра, иммун тизими ҳам ёруғлик ва овоз ўрнига молекуляр моддаларни аниқлаш тизимидир.

Ўз назариясига исботни у Йельс университети иммунологи Чарльза Жейнуэя (Charles Janeway) ишида топди.

Ўша пайтлардаёқ Жейнуэй антитиелаларда битта кичкина камчилик борлигини аниқлаган: янги хужумчининг агрессив ҳаракатларига иммун тизими жавоб қайтаргунга қадар бир неча кун вақт кетади. У иммун тизимида тезроқ ишга тушувчи бошқа мудофаа чизиғи бор, дея тахмин қилган. Балки у аниқлаш тизимини бактерияларни тезроқ аниқлаш ва тезроқ муаммони ҳал қилиш учун киришиш ишлатади. 

Меджитов Жейнуэйга мурожаат этганидан кейин, улар масала устида биргаликда бош қотира бошлаганлар. Тез орада улар муайян иммун ҳужайралари юзасида янги синф сенсорларини аниқладилар. Ҳужумчилар билан юзма-юз келганида сенсор қоида бузарни ўраб олади ва кимёвий хатар сигналини ишга солади, у эса, ўз навбатида, бошқа иммун ҳужайраларга патогенларни топиш ва ўлдиришда ёрдам беради. Бу бактериал ҳужумчиларни таниб олиш ва йўқ қилишнинг энг тезкор ва аниқ усули эди.

Улар ҳозирда толлга ўхшаш номи билан машҳур бўлган янги рецепторни кашф қилганларидан кейин иммун ҳимояда янги ўлчамни кўрсатишга муваффақ бўлдилар. Бу эса, ўз навбатида, тиббий муаммони ечишда ҳам ёрдам берди.

Инфекциялар баъзида бутун тананинг яллиғланиши – сепсисга олиб келиши мумкин. Биргина АҚШнинг ўзидаёқ йилига миллионлаб одамга зиён етказади. Уларнинг ярми вафот этади. Кўплаб йиллар давомида олимлар бактериал токсинлар иммун тизими фаолиятининг бузилишига олиб келади, деб ҳисоблашган. Бироқ сепсис бу бактерия ва бошқа “босқинчиларга” нисбатан иммун тизимининг янада ўткир реакциясидир. Маҳаллий даражада ҳаракат қилиш ўрнига бутун танадаги ҳимоя чизиғини ишга солади. Септик шок эса ҳимоя механизмининг вазият талаб этадиган даражадан ортиқроқ фаоллашишидир. Натижа эса ўлим. 

Дастлаб Меджитов илм билан инсонларни даволаш учун шуғулланмаганлигига қарамай, у томонидан қилинган кашфиётлар сепсисга ўзгача кўз билан қараш ва шу йўл билан унга мос даволаш усулини аниқлаш, толлга ўхшаш рецепторлар реакциясининг асосий сабабини билишда катта аҳамият касб этмоқда.

Меджитов ундан ҳам кўпроқ нарсани ўргана бошлади. Иммун тизими бактерия ва бошқа қоидабузарларга нисбатан махсус рецепторларга эга экан, балки бошқа душманлар учун ҳам бизга маълум бўлмаган рецепторларга эгадир? Ана ўшанда у паразит қуртлар, IgE ва аллергия ҳақида ўйлай бошлади. Бу ҳақидаги фикрларида аниқ бир ечим топа олмади. 

Дарҳақиқиқат, иммун тизими паразит қуртларга дуч келганида IgEни ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Аммо баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатадики, аслида IgE бу муаммога қаратилган асосий қурол эмас. Олимлар IgE ишлаб чиқара олмайдиган сичқонларни кузатиб шунга амин бўлишганки, сичқонлар паразит қуртларга нисбатан ҳимояни қура олганлар. Меджитов аллергенлар оқсил қуртларига ўхшаб кўринади, деган фикрга танқид билан қараган. Аллергенларнинг катта қисми, мисол учун кникель ёки пенициллин паразитнинг молекуляр биологиясида ўхшаш аналогга эга эмас.

Аллергенлар ҳақида қанчалик кўп ўйламасин, уларнинг тузилиши шунчалик аҳамиятсиз кўрина бошлади. Балки уларни боғлаб турган нарса тузилиш эмас, ҳаракатдир?

Биламизки, аллергенлар кўп ҳолларда жисмоний зарраланишларга олиб келади. Улар очиқ ҳужайраларни юлиб олади, оқсилни бўлакларга бўлади. Балки аллергенлар шунчалик зарар келтирар экан, биз улардан ҳимояланишимиз лозимдир?

Аллергиянинг асосий белгилари – бурун битиши, кўз ёшлар, аксириш, йўтал, қичишиш, диарея ва қусиш ҳақида ўйлар эканмиз, уларнинг барчаси ягона белгига эга эканлигига амин бўламиз. Улар портлашга ўхшайди. Аллергия тананинг аллергенлардан халос бўлиш стратегиясидир.

Маълум бўлишича, бу ғоя турли назарияларининг юзасига яна ва яна қалқиб чиққан, бироқ ҳар сафар уни чўктириб юборган. 1991 йилдаёқ эволюцион биолог Маржи Профе (Margie Profet) аллергия токсинлар билан курашишини баён қилган. Бироқ иммунологлар бу ғояни рад этганлар, чунки Профе аутсайдер эди. 

Меджитов ўзининг икки ўқувчиси Ноа Палм (Noah Palm) ва Рейчел Розенштейн (Rachel Rosenstein)лар билан биргаликда 2012 йилда Nature деб номланган назариясини нашр эттирди. Кейин эса унинг синовларини бошлаб юборди. Дастлаб шикастланиш ва аллергия ўртасидаги боғлиқликни текширди. У ва унинг ҳамкасблари асалари заҳаридан (у ҳужайра мембранадарини бўлиб ташлайди) топилган PLA2ни сичқонларга юбордилар. Меджитов башорат қилганидек, иммун тизими айнан PLA2 га реакция қилмади. PLA2 очиқ ҳужайраларга шикаст етказганидагина организм IgE ни ишлаб чиқара бошлади.

Меджитовнинг бошқа фикрида эса антителалар сичқонларни ҳимоя қилмаслиги, аксинча уларни беморга айлантириши ҳақида фикр билдирилган. Буни текшириб кўриш учун эса ҳамкасблар иккинчи PLA2 инъекциясини юбордилар, бироқ бу сафар доза анча кўп эди. Биринчи дозага нисбатан ҳайвонларда реакция деярли кузатилмаган бўлса, иккинчи сафардан кейин эса тана ҳарорати кескин кўтарилди, ҳатто ўлимгача етиб борди. Бироқ баъзи сичқонларда номаълум сабабларга кўра, муайян аллергик реакция кузатилди, уларнинг танаси PLA2 ни эслаб қолиб унинг таъсири камайтирди.

Мамлакатнинг нариги қисмида эса бошқа олим Меджитов назариясини янада кўпроқ тасдиқлайдиган тажриба ўтказди. Стэнндфорд тиббиёт университетида паталогия кафедраси мудири Стивен Галли (Stephen Galli) аллергик реакция натижасида инсонларни ўлдириши мумкин бўлган сирли иммун ҳужайралар – тучние ҳужайраларни ўрганишга бир неча йилини сарфлади. У мазкур тучний ҳужайралар аслида танага ёрдам беради, дея тахмин қилган. Мисол учун, 2006 йилда у ва унинг ҳамкасблари семиз ҳужайралар илон заҳаридаги токсинни йўқ қилишини аниқлашган. Бу кашфиёт Галлини Меджитов ўйлаган нарса ҳақида ўйлашга мажбур этди, яъни аллергия аслида ҳимоя бўлиши мумкин.

Тўйинган ҳужайралар 

Галли ва унинг ҳамкасблари ҳам сичқонлар ва асалари заҳари билан ўша тажрибани ўтказганлар. Улар аввалари бу турдаги заҳар билан тўқнаш келмаган сичқонларга IgE антителасини юборганларида, уларнинг организми ўлимга олиб борувчи дозадан худди мазкур токсинлар ҳаракатидан шикастланган сичқонлар организми каби ҳимоя олганлар.

Барча тажрибаларга қарамай, кўплаб саволларга ҳали ҳам жавоб топилмаган. Қандай қилиб асалари заҳри натижасида олинган шикастланишлар IgE нинг ҳимоя жавобига олиб келади ва қандай қилиб IgE сичқонларни ҳимоя қилади? Бу Меджитов ва унинг гуруҳи иш олиб бораётган масалалардир. Уларнинг фикрига кўра, асосий муаммо бу – ўша тўйинган ҳужайралар ва уларнинг ишлаш механизми. Жейми Каллен (Jaime Cullen) IgE антителалари семиз ҳужайраларни қандай қилиб эслаб қолиши ва қандай қилиб аллерегенларга таъсирчан ва баъзи ҳолларда эса ўта таъсирчан бўлиб қолишини ўрганган.

Меджитов бу тажриба нимани кўрсатишини олдиндан айтиб берган, унга кўра муайян аллергенлар уйнинг сигнализация тизими сифатида ишлайди. Уйингизга ўғри тушганлигини билиш учун унинг юзини кўриш шарт эмас – синган ойнадан ҳам буни англашингиз мумкин. Аллерген натижасида юзага келган шикастланишлар иммун тизимини уйғотади, у эса яқин орада жойлашган молекулаларни йиғиб, уларга антителаларни ишлаб чиқади. Ана энди қоидабузар аниқланди ва кейинги сафар унга қарши курашиш анча осон кечади.

Аллергия эволюция нуқтаи-назаридан уйнинг сигнализация тизими сифатида олиб қараганда мантиқий жиҳатдан тўғри ҳисобланади. Заҳарли кимёвий моддалар уларнинг манбаига қарамай (заҳарли ҳайвонлар ёки ўсимликлар) анча олдинроқ инсон соғлиғига таҳдид солган. Аллергия мазкур моддаларни организмдан чиқариб, аждодларимизни ҳимоя қилган бўлса керак. Аждодларимиз ҳис қилган ноқулайлик эса уларни хавфсизроқ жойларга кўчиб ўтишга мажбур қилган.

Бошқа адаптацион механизмлар каби аллергия ҳам мукаммал эмас. У бизларнинг заҳарли моддалар натижасида ўлишимиз эҳтимолини камайтиради, бироқ бу таваккалчиликни бутунлай олиб ташлолмайди. Баъзида ўта кескин реакция туфайли аллергия ўлдириши мумкин, бу ит ва мушукларда ўтказилган тажрибаларда исботланган. Бироқ аллергиянинг фойдали томонлари кўпроқ.

Бу мувозанат янги синтетик моддаларнинг пайдо бўлиши билан ўзгарди. Аждодларимиз ўрмоннинг бошқа тарафига кўчиб ўтиш орқали аллергиядан халос бўлишлари мумкин бўлган, бироқ баъзи моддалардан халос бўлиш у қадар осон эмас.

Данн Меджитов назариясига танқид кўзи билан қараган. У Меджитов паразит қуртлар юзасидаги оқсиллар миқдорига етарлича эътибор қаратмаган, деган фикрда. Яъни замонавий дунёда катта миқдордаги аллергенлар ниқоби остида бўлган оқсилларни назардан қочирган, деб ҳисоблайди.

Кейинги бир неча йил Меджитов танқид кўзи билан қаровчиларни бошқа тажрибалар ёрдамида ишонтиришга умид билдирмоқда. Балки бу бизнинг аллергияга бўлган муносабатимизни ҳам ўзгартирар. У тажрибаларни чангга бўлган аллергиядан бошлаш ниятида. Меджитов ўз назарияси тезда муваффақиятга эришишига умид қилмаяпти. У инсонларнинг аллергияга касаллик сифатида қарашини тўхтатишга эришишидан хурсанд бўлмоқда.

Аксиряпсанми, демак бу яхши, чунки сен ўзингни ҳимоя қиляпсан. Эволюцияни бу пайтда сен ўзингни қандай ҳис қилаётганинг қизиқтирмайди.

Мақолани ўқиб чиққач, аллергияга бўлган муносабатингиз ўзгардими? Аллергия биз қўрққан даражада хавфли эканми? Бу борада сизнинг фикрларингизни кутиб қоламиз.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ