Alphabet даромади таҳлилчилар тахминидан ўзиб кетди

Компания 29-10-2016

Американинг Google компаниясига эгалик қилувчи Alphabet холдинги 2016 йил учинчи чорагига оид молиявий ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, холдинг даромади таҳлилчиларнинг тахминидан ўзиб кетиб, 22,45 млрд долларни ташкил этган, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Холдингнинг реклама даромади 18 фоизга ўсиб, 19,82 млрд долларга етган. Бу Alphabet холдинги умумий даромадининг 90 фоизга яқинини ташкил этади. Шу билан бирга, компаниянинг «булутли» бизнеси ўтган чорак билан қиёслаганда 38 фоиз кўпроқ даромад келтирган. 

Alphabet холдингининг 2016 йил учинчи чорагидаги соф даромади 5,06 млрд доллардан иборат бўлган. Шунга кўра, унинг акцияси нархи йил бошидан бери 5 фоизга қимматлашиб, бир донаси 817 долларга етгани хабар қилинмоқда. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ