“Amazon” асосчиси Жефф Безоснинг қизиқ фикрлари

Компания 10-11-2014

“Amazon”ни ишга тушириш ҳақида:

“Ҳозир биз интернетнинг ва агар ҳаммасини тўғри бажарсак, “Amazon.com”нинг туғилишини кузатяпмиз. Бугун онлайн-савдо харидорларнинг пулини ва қимматбаҳо вақтини тежаяпти. Эртага эса шахсийлаштириш воситасида онлайн-савдо қидирув жараёнини ҳам тезлаштиради. Amazon.com ўз мижозларига чинакамига қадрли бўлиш учун интернетдан фойдаланади, шу туфайли мустаҳкам бренд яратишга умид қилмоқда, ҳатто ўзини тутиб олган ва катта бозорларда ҳам.

Чегаралар ҳақида:

“Сизнинг чегараларингиз — сизнинг имкониятларингиз”.

Мағрурлик ҳақида:

"Компания ёрқин бўлиш ғоясига берилиши керак эмас, чунки нур сочиш узоқ давом этмайди”.

Инновациялар ҳақида: 

“Менимча, тежамкорлик ва меъёр, бошқа қийинчиликлар сингари, инновацияларни тарғиб қилади. Қутидан чиқиб олишнинг ягона йўли — ташқарига чиқишда ўз йўлини топиш”.

Ривожланиш ҳақида: 

“Агар эътиборингиз рақибларга қаратилган бўлса, рақиблар қадам ташламагунча қадам қўёлмайсиз. Агар диққатингиз мижозга қаратилган бўлса, ўз соҳангизда биринчи бўла оласиз”.

Маркетинг ҳақида: 

“Эски оламда яхши сервис қилиш учун вақтингизнинг 30 фоизини, дунёга у ҳақда маълум қилиш учун эса 70 фоизини сарфлар эдингиз. Янги оламда ҳаммаси тескари”.

Тараққиёт йўналиши ўзгариши ҳақида: 

“Агар сиз етарлича қайсар бўлмасангиз, тажрибадан жуда тез воз кечасиз. Агар етарлича мослашувчан бўлмасангиз, бошингизни деворга ураверасиз, лекин муаммони ҳал қилишнинг бошқа ечимини тополмайсиз”.

Мақсадлар ҳақида: 

“Катта ғояси бор одамлар энг яхши маҳсулотларни тайёрлашига ишонаман, чунки улар ҳамма нарса ҳақида кўпроқ қайғуради. Улар учун иш — шунчаки бизнес эмас. Улар бизнесда қандайдир маъно кўрганлари учун бизнес билан шуғулланишади”.

Стратегия ҳақида: 

“Amazon” асосида компаниянинг муваффақият қозонишига ёрдам берган учта ғоя бор. Мижозни биринчи ўринга қўйинг, кашф қилинг ва сабрли бўлинг”.

Ўсиш ҳақида: 

“Ҳар бир компания мангу ёш бўлиб қолиши мумкин. Агар мижозларингиз сиз билан бирга улғайса, унда сиз — “Woolworths” супермаркетисиз”.

Нархлар ҳақида: 

“Икки хил компаниялар бўлади: биринчи тоифадагилар мижознинг кўпроқ пулини олиш учун ишлайди, иккинчи тоифадагилар эса — камроқ олиш учун. Биз иккинчисига мансуб бўламиз”.

Омадсизликлар ҳақида: 

 

“Омадсизлик бирон нарса ихтиро қилишнинг ажралмас қисмидир. Бу икки нарса бир-биридан узоқда бўлиши мумкин эмас. Биз хато қилган яхшироқлигини тушунамиз ва ишонамиз, чунки эртами ё кечми сиз ҳақ бўлиб чиқасиз. Бундан чиқди, бизнинг омадсизликларимиз кичкина (кўпгина тажрибаларимиз сингари). Натижада мижозларимизга энг яхши хизматни таклиф этиш учун икки карра адашганимиз яхшироқ”.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ