Америкалик аёл 110 йиллик қуриган дарахтни кичик кутубхонага айлантирди

Ажабтовур воқеалар 24-01-2019

Америкалик аёл 110 йиллик қуриган дарахтни кичик кутубхонага айлантирди 

Ижодкор кишилар энг оддий нарсалардан ҳам илҳом топа олади. Айдахолик аёл томонидан эски теракда яратилган кутубхона бунга яққол мисол бўла олади. Адабиётга қизиқишни тиклаш учун Америкада «Митти бепул кутубхона» лойиҳасини ишга туширди.

Унинг барча иштирокчилари 10 йил ичида штатлар ҳудудида 75 минг кутубхона яратишдан ташқари, бошқа 88 мамлакатда ҳам айнан ушбу лойиҳани амалга оширдилар.

Шерели Армитаж Говард улкан дарахтни кесиб ташлашларини истамади. Уни сақлаб қолиш учун теракни кичик кутубхонага айлантиришга қарор қилди.

Теракнинг энг юқори қисмини кесишга тўғри келди. Дарахт танасининг энг кенг қисми сақлаб қолинди. Кейин эса пўк ёғочни олиб ташлаб, антисептик билан тўйинтиришди.

Дарахт ичига китоблар билан тўлдирилган жавонларни жойлаштиришди, қизиқарли кўриниш бериш учун дарахтнинг юқори қисмига том ўрнатиб, кириш қисмини ойнали эшик билан безатишди.

Унинг ичига электр ўтказилди. Мақсад – кечки пайтлари ҳам кутубхонага келиш имкониятини яратиш. Тош зинапоялар териб чиқилди, бино фасадини аёл китобларнинг фанердан ишланган макетлари билан безади.

Ана шундай оддий эски бир дарахт севимли китобни олиш мумкин бўлган ҳақиқий эртакмонанд жойга айланди. Афсуски, уйнинг ичига кириб бўлмайди, бироқ кераксиз китобларни у ерда қолдириш мумкин. 

Инсон хаёлоти туфайли кераксиз дарахт одамларни жалб этадиган жойга айланди ва шаҳарга ўзгача кўрк берди.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ