Америкалик киши кўп йилдан бери ўз қўли билан ясаган миттигина уйчасида саёҳат қилмоқда

Саёҳат 5-11-2016

Пол Элкинс узоқ йиллардан буён ўз ясаган фургонда АҚШ бўйлаб саёҳат қилмоқда. Оғирлиги 27 килограмм бўлган миттигина велоуйни қуриш Полга бор-йўғи 150 долларга тушди. Уни тайёрлаш учун уста тўртта гофрировка қилинган биллбоард, 20 долларли велосипед, олти қарағай тахтаси, ёпишқоқ лента, қисқич ва винтдан фойдаланди.

Уйга муҳтож бўлганлар ёки саёҳат қилишни истайдиганлар учун бу кичик роҳат бўлаги чинакам ёрдамчига айланиши мумкин. 

Ташқи кўринишдан кўп функционалли уйча ҳеч қандай ишончни оқламайди, бироқ ичига назар ташланса — сизни лол қолдиради.

Миттигина уйчада барча зарур нарсалар — каравот, плита, раковина, озиқ-овқат учун шкафлар, жавонлар, кийим учун жой, LED ва ёруғлик шифти мавжуд. Ёруғлик шифти орқали тунда юлдузли осмон ёғдусидан баҳраманд бўлиш мумкин.

Ёруғлик шифти орқали тунда юлдузли осмон ёғдусидан баҳраманд бўлиш мумкин.

«Бу саёҳат ва ҳаёт учун янги имконият. Сизга автомобиль учун, уй учун суғурта керак эмас. Сизга нима зарур? Овқатлар! — дейди Пол. Минивэн сотиб ололмайдиган ёки кичик уй қура олмайдиган кишилар шундай уйча ясаб, саёҳатга чиқиши мумкин».

Гумбазсимон том туфайли уй акустикаси ажойиб.

Юқоридаги икки қути кичик ҳажмда бўлишига қарамай, жуда мутаҳкам ва кўплаб зарурий буюмларни сиғдира олади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ