Android’нинг янги версияси чиқадиган сана маълум қилинди

Софт 13-10-2016

Google компанияси Android операцион тизимининг янги версияси – 7.1’нинг бета-синовдан ўтказишни бошлашини эълон қилди. Бу ҳақда компания вице-президенти Дэйв Берк Android Developers блогида маълум қилди. 

Операцион тизимнинг Developer Preview янгиланиши 2016 йил октябрь охирида дастурчилар учун тақдим қилинади. Операцион тизимнинг якуний версияси декабрь бошида чиқарилади. Уни биринчи бўлиб Nexus 5X, 6P ва Pixel C смартфонлари эгалари олишади, Nexus 6, 9 ва Player учун эса кейинроқ пайдо бўлади.

Янги Pixel ва Pixel XL "гуглофонлари" Android 7.1 операцион тизими билан тақдим қилинади. Бошқа ишлаб чиқарувчилар смартфонлари эса операцион тизимни кейинроқ олади. 

Android 7.1’да iOS операцион тизимидаги 3D Touch’га ўхшаш дастур пайдо бўлади ва дастурчилар дастурнинг иконкасига босганда "сузиб чиқувчи" меню қўша олишади. Шунингдек, дастурчилар қурилма хотирасини оптималлаштириш ва кераксиз файлларни ўчиришга имкон берувчи Storage manager Intent дастурини тақдим қилишди. 

Октябрь бошида Google Сан-Францискода иккита янги смартфони: Pixel ва Pixel XL’ни намойиш қилди. Компаниянинг таъкидлашича, бу телефонлар бозордаги энг яхши камераларга эга.  




МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ