Apple савдолари 15 йилда илк марта тушиб кетди

Компания 26-10-2016

2016 молия йили IV чораги натижаларига кўра, Apple корпорациясининг пул тушуми йиллик ҳисобда 9 фоизга тушиб, 46,9 млрд долларни ташкил этган. Компаниянинг ҳисоботида шу ҳақда маълум қилинган. Бундан ташқари, Apple соф даромади 19 фоизга камайиб, 9 млрд доллардан иборат бўлган. Яъни, ҳар бир акция 1,67 доллар фойда келтирган. 

Компания IV чоракда жами 28,1 млрд долларлик 45,5 млн дона iPhone сотган. Бу кўрсаткич 2015 йилнинг шу даври билан қиёслаганда сон жиҳатидан 5 фоизга, даромад бўйича 13 фоизга камдир. Apple ўтган 3 ой мобайнида 5,7 млрд долларлик 4,9 млн дона Mac компьютерларини сотгани маълум қилинган. 

iPad планшетларининг савдоси ҳам 6 фоизга пасайиб, 9,8 млнта ўрнига 9,2 млн дона қурилма мижозларга етказилган. Аммо, планшетлардан тушган даромад деярли ўзгармаган ва 4,2 млрд долларни ташкил этган.

CNN телеканалининг хабар қилишича, Apple корпорациясининг савдоси 2001 йилдан бери илк маротаба пасайишни қайд этган. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ