Apple янги рангдаги iPhone 7 ва янги iPad’ни тақдим этди

Гаджетлар 21-03-2017

Apple компанияси ортиқча шовқин ва тадбирсиз янги рангдаги iPhone 7 ҳамда 7 Plus’ни тақдим этди. Шунингдек компания янги планшет – iPad’ни ҳам намойиш этди. Ҳа, энди у шунчаки iPad деб номланади.

Қизил iPhone ОИТС билан курашга йўналтирилган RED дастурини қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилди.

Янги рангдаги iPhone 7 ва 7 Plus’ни бутун дунё бўйлаб жума, 24 март кунидан сотиб олиш мумкин. Product RED смартфонлари фақатгина 128 ГБ ва 256 ГБ.ли модификацияга эга.

iPhone 7 нархи – 990,24 АҚШ долларига тенг бўлса, 7 Plus – 1152,61 доллар туради.

Шунчаки iPad

Шунингдек Apple компанияси янги планшет – iPad’ни тақдим этди. Эндиликда 9,7 дюймли планшетлар шунчаки iPad деб аталади.

Янги планшет iPad Air 2’ни алмаштирди ва оддий фойдаланувчиларга мўлжалланган. Планшетнинг нархи – 32 ГБ.лик моделга 405,74 АҚШ доллари. Кўпроқ нарсани хоҳлайдиган фойдаланувчилар учун эса 9,7 дюймли дисплейга эга iPad Pro бор.

iPad’нинг кўплаб ўзига хос жиҳатлари номаълум. У iPhone 6S ва SE’да ўрнатилган Apple A9 процессорида ишлайди. Экран кенглиги анъанавий - 2048х1536 пиксель. Қурилма 10 соат давомида автоном равишда ишлаши мумкин. Унда 8 МП.лик асосий камера ва бармоқ излари сканери ҳам бор.

iPad’га 24 мартдан буюртма қилиш мумкин.

Кичик янгиланишлар

Apple iPhone SE’ни янгилади. Эндиликда энг кичик смартфон 32 ГБ ва 128 ГБ.лик хотира ҳажмида тақдим этилади. У мос равишда 535,63 ва 665,52 доллар туради. Аввал iPhone SE’да фақатгина 16 ГБ ва 64 ГБ хотира бор эди.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ