АҚШнинг энг қиммат меҳмонхона номери

Рейтинг 9-11-2015

Яқин-яқингача Ню-Ёркнинг Four Seasons Hotel меҳмонхонаси 53 қаватидаги Тай Уорнер пентхауси АҚШдаги энг қиммат люкс номер эди. Ушбу люкс хонада бир кеча яшаш учун 50 минг доллар тўлаш керак.

Бироқ эндиликда афсонавий француз интерер дизайнери Жак Гранж Ню-Ёркнинг The Mark Hotel меҳмонхонасида ўзининг сарой пентхауси устида олиб бораётган ишларини тугатгач, АҚШда бир кечаси 75 минг доллар турувчи янги энг қиммат меҳмонхона номери пайдо бўлди.

1. Люкс номерининг 1100 кв. метрли ҳудудида 5 та ётоқхона, 4 та камин, 6 та ювиниш хонаси, 2 та аёллар ҳожатхонаси ва 2 та бар жойлашган.

2. Қишки боғ, кутубхона зали ва 24  нафар киши бемалол тамадди қилиши мумкин бўлган муҳташам ошхона тўғрисида гапирмаса ҳам бўлади.

3. Меҳмонхона томида номер террасаси бўлиб, у ердан Метрополитен музейи, Марказий боғ ва Манхэттен ажойиб кўринишда гавдаланади.

4. Номер ҳудуди меҳмонхонанинг сўнгги икки қаватини эгаллаган бўлиб, меҳмонлар учун иккита лифт ҳам мавжуд. Меҳмонхонанинг фирма ресторанида фаолият олиб борувчи шеф-ошпаз Жан-Жорж ушбу номерда истиқомат қилувчилар учун ўзига хос меню тайёрлаган. У пиширган таомлар пентхаус террасасида ҳам тортилишги мумкин.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ