Асраб олинган болаларнинг кўнгилни эритувчи суратлари

Яхшилик 3-05-2016

Together We Rise (Биргаликда кўтариламиз) лойиҳаси доирасида ҳар кунги ҳаёти стигма ва ноаниқликка қурилган 1200 нафарга яқин болаларни АҚШдаги боқиб олувчи оилалар асраб олмоқда. Етим ёки ташлаб кетилган болаларнинг меҳр-муҳаббатсиз катта бўлишларини олдини олиш мақсадида Together We Rise минглаб кўнгиллини жамлаб, болаларга ёрдам бериш ва бу лойиҳага асраб олувчи оилаларни жалб этишда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Икки йил аввал улар фейсбук ва инстаграмдаги саҳифага асраб олинган болаларнинг суратларини жойлаштирган эди. Бу эса кўпчилик эътиборини жалб этди.

“Бизларга ҳар куни минглаб инсонлар асраб олиш жараёни қандай бўлиши ҳақида мурожаат этади. Баъзилар эса болаларнинг суратларини кўргач, уларда боқиб олиш истаги пайдо бўлганини айтиб ўтишган, — дейди TWR вакилларидан бири. Ушбу лойиҳани амалга оширганимиздан сўнг, кўплаб оилалар болаларни асраб олиш истагида эканликларини ёки уларни хурсанд қилиш учун қандай ёрдам бера олишлари мумкинлиги ҳақида сўрашади. Биз ҳаттоки, ўз хизматларини асраб олувчи оилалар учун йўналтиришга тайёр турган минглаб профессионал фотосуратчиларга ҳам илҳом бағишладик. Келиб тушган сўровларга мувофиқ биз ушбу лойиҳамизга қизиққан барча фотосуратчиларга аризаларни юбордик ва биринчи куннинг ўзидаёқ бу лойиҳада 5000га яқин мутахассис рўйхатдан ўтди”.

Қуйида асраб олинган болаларнинг қувноқ суратларини томоша қилинг ва буни дўстларингиз билан ўртоқлашинг.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ