Автомобиль ойнаси терламасин десангиз... нима қилиш керак?

Оммабоп 24-11-2016

Аксарият ҳайдовчилар йилнинг ёғингарчилик ёки қиш мавсумида ҳаво ҳарорати кескин тушиши натижасида автомобиль ойналари терлашидан кўп азият чекиши бор нарса. Кўришнинг чеклангани эса, ўз навбатида, йўл ҳаракатини кузатишга халақит беради ва машина бошқариш хавфини кучайтиради. 

AdMe.ru сайти юқоридаги ташвишдан халос этиш усулини тақдим этмоқда. 


Бунинг учун сизга:

1. Ҳар қандай пахтали пайпоқ

2. Нам сўрувчи маҳсулот (исталган зоодўконда харид қилиш мумкин)

3. Скотч ёки ҳар қандай ёпишқоқ лента ўрами керак бўлади.


Нима қиласиз:

1. Пайпоқни юмалоқ ўрамни ичидан ўтказасиз.

2. Нам сўрувчи маҳсулотни пайпоқни ярмигача тўлдирасиз.

3. Ўрамни олиб, пайпоқни яхшилаб боғлайсиз.

4. Сўнгра автомобиль салонида очиқроқ жойга қўйиш кифоя. 

Нам сўрувчи маҳсулот ҳавода намликни ўзига тортиб олади ва сизни машинангиз ойнаси терламайди ҳамда тоза ва шаффофлигини сақлаб қолади. Сиз эса, асабингизни сақлайсиз. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ