Ахлат ичидан топилган 1992 йилги Олимпиада олтин медали

Спорт Plus 31-08-2016

Атланта (Жоржия штати, АҚШ)да яшовчи 7 ёшли Хлое Смит бир уюм ахлатлар орасидан 1992 йилги Олимпиада ўйинларининг олтин медалини топиб олди. Бу ҳақда 30 август куни ABC News хабар беради.

Қиз отаси билан кетаётган маҳал яқиндаги чиқиндилар ичида ялтироқ нарса борлигини сезиб қолади. Маълум бўлишича, у Жо Жекобининг олтин медалини топиб олган. Жекоби бу медални Скотт Стросбо билан биргаликда Барселонада бўлиб ўтган икки кишилик каноэ пойгасида қўлга киритади.

Қизнинг оиласи собиқ спортчи билан боғланишди ва унга мукофотни қайтариб беришди.  29 август куни Хлое ўқийдиган биринчи синф дарсига ташриф буюрди ва қизалоқнинг қилган иши ҳақида сўзлаб берди.

Жекобининг сўзларига кўра, у июнь ойида медалидан айрилиб қолади. Сабаби номаълум кимсалар унинг машинасига кириб, ундаги бор қимматбаҳо бумларни ўғирлашади.
2004 йил Афинада бўлиб ўтган Олимпиадада Жекоби ўнинчи натижани қайд этган.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ