Баҳоси 335 миллион доллар дунёдаги энг қиммат уй

Дизайн 8-11-2016

Монакодаги La Belle Epoque уйлари дунёдаги энг нуфузли ва қиммат хонадонлар саналади. Ўрта Ер денгизи қирғоғида жойлашган янги бинодаги мазкур ажойиб пентхауснинг янги эгаси 306,5 миллион доллар сарфлади.

Бу аввалги кўрсаткичдан аҳамиятли тарзда ошиб кетган уйлар нархининг янги рекордидир. Эслатиб ўтамиз, яқиндагина нархи 200 миллион доллардан ошувчи Гайд-парк ҳудудида қад ростлаган Лондон апартаментлари дунёдаги энг қиммат уйлар деб ҳисобланар эди.

Монте-Карлодаги Остенд бульварида жойлашган уйларнинг умумий майдони 1600 кв.м.ни ташкил этади. Бу La Belle Epoque мажмуида жойлашган икки қаватли пентхаус. 

Хонадон иккита алоҳида турар-жо бўлинмаларига эга бўлиб, ҳар бирида ётоқхона, кииниш хонаси, кинозал, мехмонхона, ошхона ва бир неча ювиниш хоналари мавжуд. Бундан ташқари, бу ерда махсус жиҳозланган ўйин майдончаси, бильярд, SPA салон, жакузи, кутубхона ва кичик боғли айвонни ҳам учратиш мумкин. 

Даставвал пентхаус дунёнинг энг бадавлат инсонларидан бири — бразилиялик молиячи Эдмон Сафрга қарашли бўлган. У 1999 йил 67 ёшида Монакодаги айнан ўша уйда содир бўлган ёнғин вақтида ҳалок бўлди. Шундан сўнг пентхаусни ака-ука дастурчилар Кристиан ва Ник Кенди 15 миллион долларга яқин қийматда сотиб олишди. 

Тўлиқ қайта таъмирдан сўнг эксклюзив дизайнерлик ишланмалар ва янгиланган уй жиҳозларига эга ҳашаматли апартаментлар яна отувга қўйилди. Бу сафар унинг эгаси дунёдаги энг қиммат уйга 306,5 миллион доллар тўлаган Яқин Шарқдаги сармоядор бўлди. Ҳозирда уйлар яна сотувга қўйилди — бу сафар 335 миллион доллар ҳисобида. 

Ҳозирда La Belle Epoque хонадони дунёдаги энг қиммат ва нуфузли уй мақомини чиндан ҳам оқлайди. У замонавий дизайн билан таъминланган ва замонавий, қимматбаҳо мебеллар билан жиҳозланган. 

Бундан ташқари, уйда бошқаруви махсус тугмаларни босиш орқали амалга ошувчи кўплаб ички монитор ва киноэкранлар мавжуд. Қўриқлаш тизими ҳам юқори даражада. У ультразамонавий видеонкузатув камералари ва яна бошқа ҳимоя воситаларини ёқади. Шунингдек, хоналарда ҳужум бўлган вақтда беркиниш учун ўқ ўтказмайдиган шишали махсус хоналар ҳам бор.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ