“Бахт” хитойча печеньеси

Пазанда 10-11-2014

Бахт печеньеси шунчаки десерт эмас. У ижобий ва ёрқин ҳиссиётлар намунаси. Боиси унда эзгу тилакллар улашилади. Уни тайёрлаш жараёни мураккаб бўлмасада, ўзига хос нозикликларга эга. Масалан, печенье тез совиб қолади ва қаттиқлашади. Унга зарур шаклни беришга улгуриш учун ишни бир неча босқичда олиб бориш зарур. Тайёр бўлган ширинликни меҳмонларга, кўчадаги болаларга, қўшниларга тортиқ қилинг. Бу албатта кайфиятингизни кўтаради.

Масаллиқлар 40 гр сариёғ 50 гр шакар пудраси 1 тухум оқи 1 чимдим туз 40 гр буғдой уни Яхши тилаклар ёзиш учун қоғоз тасма

Фойдали моддалари 1 гр оқсил 3 гр ёғ 7 гр углевод 1 донасида 55 ккал

Тайёрланиши 1. Сариёғ эритилади ва совитишга қўйилади. Шакар пудраси эланади. Тухум оқи туз солиб яхшилаб кўпиртирилади. Шакар пудраси совиган сариёғга қўшилади. Қоришма доимий аралаштириб турилади. Кўпиртирилган тухум оқи ва эланган ун қўшилади. Хамир қорилади.

2. Печь товасига пергамент қоғоз тўшалади. Чой қошиқ ёрдамида қоғозга хамир солинади ва 9-10 смли қуймоқ шаклида ёйилади. Олдиндан қиздирилган 200 градусли духовкада 4-5 дақиқа мобайнида печенье енгил қизаргунча пишириб олинади.

3. Ҳар бир печеньенинг ўртасига тилаклар битилган қоғоз тасма қўйинг. Стакан чети билан уни букланг. Совигандан кейин печенье қаттиқлашади ва букилган шаклини сақлаб, қоғозни ушлаб қолади.

Тайёрлашга 60 дақиқа вақт кетади



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ