Банан ART ёхуд бананларда тасвирланган тасаввурлар

ПОЗИТИВ 7-02-2015

Банандан фақат севимли мева эмас, ижодий тасаввурларимизни акс эттирувчи восита сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Нидерландиялик ижодкор Стефан Брусче бананлар орқали ўз тасаввурларини рўёбга чиқарди. Рассомнинг шунчаки ҳавас учун қилган ижодий ишлари банан санъатининг юзага келишига сабаб бўлди. 

Ҳа, инсондаги ижодкорлик қобилияти ҳар қандай маҳдудликда ҳам  санъат ярата олади. Бу—банан art ҳақидаги бизнинг хулосамиз. Қаҳрамонимиз ижоди тарихи билан танишиш  баробарида Сиз ҳам  унинг асарларидан бахраманд бўлинг. Эҳтимол, сизнинг хулосангиз бироз фарқли ёхуд  бизникига уйғун бўлар!

“Ҳаммаси Instagramга қандай пост қўйсам экан, деган саволдан бошланган,”—дейди рассом. “Тўсатдан ёнимда турган бананларга кўзим тушди. Агар бананларда жилмайиб турган чеҳраларни тасвирласам, бу энг гўзал пост бўларди, деб ўйлаб қолдим.”

“Қўлимга шарикли ручка олиб, бананга нималарнидир чизган бўлдим. Банан пўсти чизиш учун шу қадар қулай эканки, ишларимдаги жозибадан ўзим ҳам ҳайратда эдим. Кейинги кун яна чиздим. Бора-бора у ёқимли машғулотга айланди.”

“Банан пўстида кулган юзлар, жаҳлдор қиёфалар, даҳшатдан катта-катта очилган кўзларни фақат чизиш эмас,  ясаш ҳам мумкинку, деган фикр хаёлимдан ўтди. Бунинг учун бананга шакл берса кифоя. Қолаверса,  энди шунчаки шакл ва қиёфаларни эмас, ақлли ғояларни акс эттириш керак—карвинг санъати билан шуғулланишим  мана шу қарор натижаси бўлди”.

Биз интерьвю давомида Стефанни  ҳаваскор деб атаб хато қилганимизни тушундик. Унинг интилиши буюк мақсадларга қаратилган. “Бананларни кўрсам, дарров хаёлимга янгидан янги ғоялар келадиган бўлиб қолган.  Бананларда мен ўзимга энг ёқадиган, қадрли бўлган нарсаларни тасвирлайман. Эндиги ниятим Библиянинг нақадар улуғ ва ҳайратомуз китоблигини намойиш қилиш учун Библия бананлари туркуми устида ишлашдир.”

P.S: Стефан Брусче ўз санъатини намоён қилиш учун фақат бананлардан фойдаланади. Банан сингари ранги ёрқин, табиатнинг ҳақиқий мўжизаси бўлган  яна қанча мевалар бор. Улар орқали  ҳам санъат асари дейишга арзигулик гўзалликни ижод этса бўлади. Тасвирлаш учун атрофимиздаги реал борлиқда ҳам, хаёл деб аталмиш нореал борлиқда ҳам бизни руҳлантирадиган, илҳом берадиган азиз ва севимли нарсалар, тасаввурлар бисёр. 

Яратувчанлик қобилияти эса барчамизда мавжуд! 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ