Барча мукофот пулларини қашшоқлар учун уй қуришга сарфлаган жаҳон чемпиони

Бокс 28-10-2016

Қачонлардир филиппинлик Мэнни Пакьяо исмли йигитнинг тушлик учун ҳаттоки, гуручга ҳам пули бўлмаган. Бироқ мустаҳкам ирода ва қатъият бу йигитни чўққига кўтарди — у 8 хил вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган дунёдаги ягона боксчига айланди.

Мисли кўринмаган омадга қарамай, Мэнни қашшоқ болалигини унутмади. Жангдан тушган энг биринчи катта даромадини у Танго аҳолиси — Сарангани мамлакатининг камбағал вилоятидаги она қишлоғи учун уй қурдиришга сарфлади. Бу билан боксчи тўхтамади. Ҳозирда унинг пулларига минглаб оилалар учун уйлар қурилди.

Пакман Виллаж — Мэнни қашшоқлар учун қурилган шинам қишлоқни шундай номлаган. Ҳар бир уй икки оила учун мўлжалланган ва икки алоҳида кириш эшигига эга. Дарвоқе, Пакман (Pac-Man) — бу боксчининг лақаби.

Янги қишлоқда очиқ ва ёпиқ спорт майдончалари,жамоат боғлари ва кўпфункционал марказ мавжуд.

Мэнни кўп болали камбағал оилада вояга етди, уларнинг кундалик озуқаси банан ва сабзавотлар илдизидан иборат эди. У 12 ёшида оиласига ёрдам бериш учун мактабни ташлайди — у оилавий новвойчиликда ишлаб, кўчаларда кулчалар сота бошлади. Шу вақт у бокс билан шуғуллана бошлади ва унинг биринчи мураббийи амакиси бўлди.

Амакисининг айтишича, Мэнни ёшлик чоғидаёқ жуда қатъиятли феълга эга бўлган: «У ҳар тонг югуришга чиқиш учун соат 4 да туради. Ярим йиллик машғулотлардан сўнг шундай фикрга келганман: “бу йигитдан жаҳон чемпиони чиқади”. Айнан шундай бўлди».

Ҳозирда Мэнни — ўз мамлакатидаги энг обрўли ва машҳур инсондир. Бир неча йиллар аввал у сиёсат билан шуғулланди ва конгресс сайловларида ғолиб чиқди.

Мэнни ўзининг инстаграмида аччиғи келиб, қуйидагича ёзади: «Бу ҳаёт. Мен давлат хизматчиси сифатида нима иш қилганим тўғрисидаги саволга жим турсам, танқид қилишади. Қилган ишларимни намойиш қилсам ҳам, мени яна танқид қилишади».



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ