Барчага илҳом бахш этувчи 39 мақсадли ибора

Маслаҳат 7-01-2017

Сўз қудратли кучга эга. Эътиборингизга ҳавола этиладиган иборалар албатта фикрлаш доирангизни кенгайтиради ва эҳтимол, ҳаётингизни ҳам ўзгартирар. Енгилманг. Энг ажойиб ихтиролар ҳали олдинда. Энг яхши ютуқлар, мақсадлар, ҳис-туйғулар сизни ўтмишда эмас, келажакда кутмоқда. 

Ўзингизга бировларнинг тасдиғисиз ўйлаш ва ҳаракат қилишга изн беринг. Ҳеч кимдан рухсат сўрамай, қўлингиздан келган энг яхши ишни қилинг. Ўзингизга ишонинг!

Таназзулсиз ўсиш бўлмайди.

Ижобий ёндашув хусусияти инсонга аста-секинлик билан келади. Салбий ёндашув эса оловдан тез қамраб олади.

Муваффақиятсизлик - шахсий ноқобиллик белгиси эмас. Бу - бор-йўғи бир омадсиз тажриба. Шундай экан, дадиллик билан кейинги босқичга ўтинг.

Энг кераклиси - бундан буёғига нима қилиш ҳақида бир қарорга келиш. Ҳаёт ҳақиқатдан ҳам жуда оддий. 

Далиллар ёки статистикагагина таяниб қолманг. Иложсиз туюладиган нарсаларга интилинг. 

Манзилга энг охири етиб келган инсон йўлакдан чиқиб кетган инсонни ортда қолдиради. У эса, ўз навбатида, ҳаттоки стартгача келолмаган инсонни ортда қолдиради. 

Қулайлик зонасидан ташқарига чиқилганда ўсиш бошланади.

Яхши томонга ўзгаринг, лекин биров учун эмас - ўзингиз учун шундай қилинг!

Ҳаётни ўзгартириш учун тафаккурингизни ўзгартиринг.

Қизиқиш - "нима", "қачон", "қандай" эмас, қилаётган ишимизни нима учун амалга ошираётганимизда. 

Ҳар қандай ютуқ ҳаракатдан бошланади.

Ҳаётда уч танлов мавжуд: енгилиш, ноумид бўлиш ёки муносиб қаршилик қилиш. 

Ҳаётдаги ютуқларнинг аксарияти — тасодиф эмас, англанган танлов. 

Қанча хато қилганингиз ёки мақсад сари қанчалик секин ҳаракатланишингиз муҳим эмас - сиз барибир ҳатто уриниб ҳам кўрмаган кишилардан олдиндасиз.

Қулай фурсатни кутманг. У сиз биринчи қадамни қўйгандан кейингина келади. 

Ёдингизда бўлсин: буюклик сари олиб борувчи йўлда муваффақиятсизликлар ҳам бўлиб туради. 

Мақсад сари вақти-вақти билан йирик қадам ташлагандан кўра, мунтазам равишда майда қадамлар билан ҳаракатланган яхшироқ. 

Реал ҳаётда мукаммалликка интилувчиларни қадрлашмайди. Бу ерда бошлаган ишини охирига етказувчилар қадрлидир. 

Омадсизлик ўсиш учун турткидир.

Бажар ёки умуман бажарма. Уринишга ҳожат йўқ.

Сизни муносиб баҳолашларини кутиб ўтирманг. Ўзингизга ишониб, мақсад сари ҳаракатланиш учун куч топиш анча қизиқроқ. 

Ҳаёт изланишдан иборат эмас, у ўзингизни камол топтиришда мужассам. 

"Доим шундай қилиб келишган" иборасини баҳона қилманг. Ўзингизга севимли машғулот топинг ва оддийликни тарк этманг. 

Мукаммалликка олиб борувчи йўл кетма-кетликни талаб қилади. 

Нима бўлишидан қатъи назар, орзуларингизга содиқ қолсангиз, улар албатта амалга ошади. Фақат вақтидан илгари чекинманг. 

Карьера билан шуғулланманг - яшанг! Орзуларингизни жиддий қабул қилинг.

Нима истаётганингизни ўзингиз ҳал қилинг ёки буни сиз учун бошқа биров ҳал қилади. 

Кейинги йилда дунё қандай бўлишини мактабда ўргатишмайди. 

Ўз ишингизга бефарқ бўлманг. Унга эътиборли бўлинг ва бошқалардан кўпроқ қайғуринг. 

Мақсад сари ҳаракатланишда илҳомлантирувчи куч бўлиши керак. 

Ҳаёт таваккалдан иборатдир. Четлаб ўтилиши керак бўлган асосий таваккал - ҳаракатсизлик. 

Келажак фойдасига бугунингиздан воз кечишга тайёр туришингиз муҳим аҳамиятга эга.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ