Бахтли бўлишни ўргатадиган 3 сонияли машқ

Оммабоп 20-09-2018
Фото: ChadeMeng.com 

Чед-Менг Таннинг оддий, бироқ ғаройиб формуласи.

Бу шахс ўзи ким?

Чед-Менг Тан (Chade-Meng Tan) — Google’нинг собиқ дастурловчиси, эндиликда эса йирик IT-корпорациялари ходимларига шахсий ривожланиш, медитация, эмпатия ва ҳиссий интеллектни ривожлантиришни ўргатадиган устоз.

Чед илгари ўзини доимий равишда бахтсиз ҳис этганини айтади. Бироқ у мазкур ҳолатни ўзгартириб, ҳар бир ўтган кундан хурсандчилик топишни ўрганди. Буни қандай амалга оширса бўлади? Чед тахминан 25 ёш бўлганида бари у қадар ёмон эмаслиги, ўз-ўзини ёмон кўриш ҳисси устида иш олиб бориш мумкинлигини сезди.

Қандай қилиб бахтли бўлиш мумкин?

Фикрлашни нафақат психотерапия сеанслари ёрдамида, балки махсус машқлар билан ҳам ўзгартириш мумкин экан. Чэд машқлар бахтнинг кичик учқунларини ҳис этишга ёрдам беришини айтади.

Масалан, чанқов ҳисси пайдо бўлганида бир стакан совуқ сув ичасиз. Бу жуда ёқимли, шунинг учун хурсандчилик ва ҳузурни ҳис этасиз. Бу ҳисни “Яшасин!” деб эмас, “Ҳм, ёмон эмас” сўзлари билан ифода этиш мумкин.

Бахтнинг бу каби учқунлари одатда сезилмасдан ўтиб кетади: кун давомида илк марта шоколад истеъмол қилиш, жазирамадан салқин хонага кириш, хатга узоқ кутилган жавоб олиш. Ахир,бу ёқимли-ку!

Хурсандчилик ва завқланиш лаҳзаси 2-3 сония давом этади, бироқ у кайфиятни кўтаришга ёрдам беради. Агар уни сезиш, қайд этишни ўргансангиз, таъсири янада кучаяди.

Чед шундай ҳикоя қилади: “Бахтнинг кичик учқунлари доимий равишда содир бўлади. Агар сиз кун келиб уларни сезсангиз, мўъжизалар юз беради, сиз бундай ёқимли онларни ҳар доим, ҳар ерда тобора кўпроқ кўра бошлайсиз. Энди сиз ҳар куни хурсандчилик ва бахт содир бўлишига ишонишингиз мумкин”. Худди энг яқин дўстингизга ишонганингиз каби.

Бу нима учун иш беради?

Бу маслаҳат асосидаги фикр оддий. Унда одатларни шакллантиришда биз қўллайдиган механизм ишлайди. Амалга ошираётган ҳаракатларимиз одатга айланса, уни татбиқ этиш осонлашади.

“Бахт учқунлари” машқи триггер, одатийлик ва мукофотдан иборат. Айнан шу таркибий қисмлар одатларни шакллантириш учун зарур.

  • Ёқимли лаҳза – триггер.
  • Одатийлик – сиз бу лаҳзани сезмаслигингиз.
  • Мукофот – хурсандчилик ва бахт ҳисси.

Машқ медитация билан шуғулланадиганлар учун ҳам фойдали. У амалиётдан аввал тўғри ҳолатга киришга ёрдам беради. Нима бўлганида ҳам, Чед бу машқни бажариш медитация саналади, деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, дастлаб атрофимиздаги деталларни сезишни, кейин ростакамига кўришни бошлаймиз.

Чед фикрини маъқуллайдиган илмий исботлар ҳам бор. Лойола университети психологлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари қуйидагиларни кўрсатди:ёқимли лаҳзаларни ҳис этадиган 55 ёшдан катта кўпчилик одамлар молиявий ёки саломатлик ҳолатига қарамай, ҳаётдан юқори қониқишни намойиш қилишган. Кичик хурсандчиликларни сезмайдиганлар ўзларини ёмон ҳис этишган, ҳар қандай касаллик эса кайфиятни янада ёмонлаштирган.

Бу машқни ҳозироқ ўрганган маъқул. Чунки ёшимиз улғайгани сайин ҳаёт лаззатини кўпроқ ҳис этишимиз лозим. 2014 йилда ўтказилган тадқиқот натижалари қуйидагича: ёши катталар ҳаётидаги ёқимли лаҳзалар ҳақида гапирганда ўзларини осонлик билан тасвирлайдир. Ёшлар эса энг камёб саналар: университетни битириш, ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш кабиларнигина айтишга мойил. Бироқ ҳақиқат шуки, ушбу барча ғайритабиий онлар фақат сизга бетакрор кўринади. Бахт ҳам олиб келмайди. Завқ-шавқда ўтказилган хурсандчилик кунлари, яхши ҳодисалар сони – мана булар ҳақиқатан ҳам муҳим.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ