Бедаво семизликнинг асосий сабаби аниқланди

Саломатлик 28-10-2016

Монреаль Университетидаги клиник шифохона олимлари семизликнинг бедаво шакли сабабларини аниқлашди. Маълум бўлишича, гипоталамус нейронларидаги ABHD6 ферментининг нофаоллиги ортиқча вазн билан курашишда парҳез ва машқларнинг фойдасини йўққа чиқаради. Физиологлар бу мавзуга оид хулосаларини Cell Reports журналида чоп этилган мақолада тақдим этишган. 

Тадқиқотчилар мутант генли генетик жиҳатдан ўзгартирилган сичқонларни аниқлашди.  ABHD6 оқсили гипоталамусда жойлашган нейронлар гуруҳи —организмнинг гормонал фаолиятини бошқарувчи  бош мия тузилмасида фаолдир.

Бу сичқонлар тўғри ҳаёт тарзи ва озиқланиш шароитида одатий жониворлардан фарқ қилмайди. Бироқ улар совуқ таъсирида тананинг доимий ҳароратини сақлай олмайди, шу билан бирга ёғ миқдори юқори бўлган озуқани истеъмол қилганда семизликка мойил бўлади. Шуниси эътиборга лойиқки, улар одатий парҳезга ўтганида ҳам вазн йўқотмайди. 

Олимларнинг фикрича, худди шундай механизм инсон организмида ҳам мавжуд. Ушбу тахминни исботлаш учун бундан кейин ҳам тадқиқотларни давом эттириш зарур, бироқ мутахассисларнинг ишонч билан билдиришича, ортиқча вазндан халос бўла олмайдиган кишиларда ABHD6'га боғлиқ муаммолар мавжуд. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ