Бешта сирли ранг ҳақида

Биласизми? 13-02-2015

Сизга ҳаворанг машинанинг қанақа рангда эканлигини билиш учун ҳеч қандай махсус мутахассиснинг ёрдами керак эмас, шундайми? Фикримизча рангларни яхши ажрата биласиз. Ранглар бу шундай бир нарсаки, улар туғилганимиздан то вафотимизга қадар биз билан бирга.

Аслида, ҳар қандай ранг бир кўргандақа тусда бўлмайди. Профессионал рассомлар бир неча хил рангдан турли рангларни кашф этишиб, ўз расмларида фойдаланишади. Айтмоқчи бўлганимиз, турли рангларнинг ўзагида маълум бир ранг ётади. Масалан, машҳур “Қора квадрат” асари ўзининг ягона рангги билан одамларнинг ҳайратига сабаб бўлган. Бу мавзуга қўл урганлигимизнинг боиси, ранглар ҳақида хали эшитмаган айрим маълумотлар билан сизни таништириб ўтмоқчимиз.

Қизил

2005 йилда Дарем университети тадқиқотчилари олиб борган изланишлардан шу нарса маълум бўлдики, қизил ранг кишидаги рақобатбардошлиликни оширади. Шу боис спортнинг турли йўналишларидаги жамоалар, асосан, шу рангни танлашади. Уни ғалаба келтиради, деб ишонишади. 

Сиёҳ ранг

Малика Клеопатра бу рангни жудаям қаттиқ севган. Унга яхши кўриниш мақсадида Юлий Цезарь ҳам ушбу ранг билан ўз саройини безатган ҳамда бу рангни императорлик ранги деб атаган. Ўша пайтларда бундай рангни тайёрлаш ўта узоқ ва ёқимсиз иш жараёнини талаб қилган. У денгиз қисқичбақаларини эзиш орқали олинган. Шу боис бўлса керак, Плиниянинг хабар беришича, бутун Рим денгиз жониворларининг ҳиди билан анқиб ётган.

Жигар ранг

 Ғалати эшитилиши мумкинку, аммо Европада 1925 йилга қадар рассомлар жигар рангни Миср мўмиёларидан олишган. Тарихнинг гувоҳлик беришича 1712 йилда Парижда “La Momie” деган махсус дўкон ҳам очилган. У ердан жигар ранг ҳамда шунга ўхшаш рангларни олиш мумкин бўлган.

Сариқ

Машҳур Ван Гог қаерга борса, “кунгабоқар ранги”сиз юрмас, ижод қилмас эди. Ўша пайтларда сариқ ранг заҳарли қўрғошин кукуни билан тўйинтирилган бўларди. Винсент Ван Гог мўйқаламни тишлаб туриб, ишлашни ёқтирарди, шу боис у муттасил заҳар ютган бўлиши мумкин. Балки шунинг учун у умрининг охирида ақлдан озгандир?

Яшил

Наполеон Бонапартнинг ўлимига одий яшил ранг сабабчи бўлган, деган тахминлар юради. 1775 йилда Карл Вильгельм Шееле “Яшил қотил” деб номланган ранг устида иш олиб боради. Бу ранг ўзида жуда кўп заҳарли моддаларни ушлаб туриши билан бошқа ранглардан ажралиб турган. Кўриниши эса болалар хонасини бўяйдиган яшил рангдан фарқ қилмаган. Наполеоннинг Муқаддас Елена оролидаги зали айнан шу ранг билан бўялган эди. Юқори намлик туфайли рангдаги захар императорнинг соч толаларига ва у орқали ички организмига кирган бўлиши мумкин.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ