Билл Гейтс: “Чет тилларини билмаганим учун мен ўзимни доимо нодон ҳисоблаганман”

Миллиардерлар 30-01-2015

29 январь куни “Microsoft” асосчиси Билл Гейтс ўзининг ихлосмандалари билан, мана учинчи маротабаки, савол-жавоб сессиясини ўтказди. “Reddit” фойдаланувчиларининг ўндан ортиқ саволига жавоб қайтарган миллиардер камбағал мамлакатларга ўз ёрдамини аямаслигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтган.

Ҳаётини компьютер бизнеси билан бошлаган ва шундан сўнг хайрия ишлари билан шуғулланувчи дунёнинг энг бой кишисининг энг эътиборли фикрларини ҳукмингизга ҳавола этамиз.

Тил ўрганиш бўйича унинг фикрлари

Ундан нимани кўпроқ хоҳлашини сўрашганида, у инглиз тилини янада мукаммалроқ ўрганиш истагида эканлигини айтиб ўтган. “Microsoft” асосчисини Марк Цукербергнинг хитой тилини ўраганиш ҳаракати жудаям лол қолдирган.

“Чет тилларини билмаганим учун ўзимни доимо нодон ҳисоблаганман. Эски мактабга қатнаб юрганимда лотин ҳамда юнон тилларини ўрганганман ва доим беш баҳо олганман. Ўйлайманки бу менга етарли, лекин француз, араб ва хитой тилларини ўрганишни ҳам истардим. Аммо мен яқин вақтда бирортла чет тилини, албатта, ўрганаман. Менимча, француз тилини бўлса керак. Чунки у нисбатан осонроқ”.

Технологиянинг ривожланиб кетгани ҳақида

“Технология одамларни аққли қилмайди. Одамлар технологиялар воситасида ўзларининг ҳар қандай саволларига осон ва тез жавоб олишади. Шу боис у уларнинг энг севимли ҳожатбарорига айланган. Улар кенг кўламдаги муаммоларни ҳал этишда ас қотишини, барча билиб қолди”.

Дастурчиларнинг муваффақияти тўғрисида

“itsamars” реддиторларининг фикрича, яқин келажакда ўрта ва юқори малакали дастурчиларга иш қолмайди. Уларнинг ўрнини роботлар эгаллайди. Бу борада улар Гейтснинг фикрини сўрашди.

“Бу нарса ҳақиқатга яқин бўлсада, аммо бу ҳолат бошқа нарсалар ҳақида мукаммалроқ ва изчил фикрлашни юзага келтириб чиқаради. Соҳада бир қатор ўзгаришлар келиб чиқиши мумкин, аммо профессионал дастурчиларга бўлган талаб доимо сақланиб қолади”.

Сунъий ақл ҳақида

Элон Маск ва Стивен Хокинг сингари Билл Гейтс ҳам сунъий ақл ҳақида ташвишли фикрлар билдирган. У бу соҳада шахсан ўзи шуғулланмаганлигидан афсусланади.

“Мен бу борада берилган саволлар оламида қолиб кетганман. Бошида барча машиналар бизнинг ишимизни қўлимиздан олишади, аммо улар биз каби ақлли бўлишолмайди. Агар биз барчасини қўлдан бой бериб қўйсак, бу биз учун яхши бўлмайди. Бошида бу ҳол арзимасдек туюлиши мумкин, бироқ йиллар ўтиб катта муаммога айланади. Мен Элон Маскнинг фикрларига қўшиламан ва ҳайронманки, нима учун бошқалар бу ҳақда ташвиш чекишмайди”.

Оддий нарсаларга бўлган муҳаббат тўғрисида

“oscarvell” номи остида савол берувчилардан бир ундан, ҳашаматли нарсалардан воз кечган ҳолда оддийликка эътибор бера оладими йўқми, шу ҳақда сўраган.

“Гап егулик ёки кийим-кечак тўғрисида кетса, мен уларга унчалик ҳам аҳамият қаратмайман. Мен эътибор қаратадиган энг асосий жиҳат бу менинг шахсий самолётим. Чунки у билан у ер-бу ерга бориб келишим осон кечади. Мен теннис ўйнашга қизиқаман, шу боис эътиборимни оёқ кийимлари ва ракеткаларга қаратаман. Лекин булар майда-чуйда нарсалар-ку!”

Умрни узайтириш ҳақида

Бир савол берувчи, Гейтс умрни узайтириш ва ўлмаслик ҳақида бош қотираяптими, деган фикрни илгари сурган.

“Умрни узайтириш ёки абадий ҳаёт ҳақида гапиришга эрта. Чунки биз ҳали безгак ва сил касалликларига қарши даво топа олмадик. Аммо мен умрни узайтириш ҳақидаги фикрларга қаршимасман”.

“Microsoft”даги лойиҳалар тўғрисида

30 йилдан сўнг шахсий компьютерлар ўзгариб кетади, ана ундан сўнг нима бўлади, деган саволга Гейтс шундай жавоб беради: “Мен 30 йил эмас, балки 10 йилдан кейин нима бўлишини айтиб беришим мумкин. Ўша пайтда роботлар мева теришни ва касалхонадаги беморларга қарашни бошлайди. Нутқ ва таржима соҳаларида кўзга кўринадиган ишлар амалга ошади”.

Шунингдек, у “Personal Agent для Microsoft” лойиҳаси устида ишлаётганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтган.

“Microsoft”даги иш олиб бораётган изланишларимдан бири шахсий агент лойиҳасидир. У сизга керакли барча нарсаларни эслаб қолади ва зарур нарсаларни излашда кўмаклашади. Масалан, сизга қандайдир дастур керак бўлиб қолди. Агент уни излаб топади, ўрнатади ва бу ҳақда сизга хабар қилади. Бу жараён ортиқча харажатлардан ва эътибордан ҳоли равишда бўлиб ўтади. У сизнинг барча ускуналарингизда ишлайверади”.

Ўқишни тавсия қиламиз:

 

Яна Билл Гейтс ҳақида



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ