Билл Гейтсдан тавсия: мутолаа учун 5 ажойиб китоб

Машҳурлар 2-06-2018

Microsoft асосчиси Билл Гейтс келаётган ёзда ўқиб чиқиш учун бешта китобдан иборат рўйхатни эълон қилди. Унинг тавсиясига кўра, ушбу китобларни албатта ўқиб кўриш керак. Гейтснинг ўз блогида таъкидлашича, китоблар анча кичик бўлиб, уларни ўқиш осон бўлади.

"Сўнгги вақтларда мен ажойиб китобларни ўқиб чиқдим. Бу рўйхатни тузаётганимда, улардан баъзилари инсонни нима даҳо қилиши, яхши одамлар билан нега ёмон нарсалар юз бериши, инсоният қаердан келиб чиққани ва биз қаерга қараб кетаётганимиз, каби жиддий масалаларда эканини тушуниб етдим", - дея ёзган у блогида.

Гейтс Уолтер Айзексоннинг Leonardo da Vinci ("Леонардо да Винчи") китобини ўқишга тавсия этган. Миллиардернинг сўзларига кўра, муаллиф рассом ҳаётидан турли фактларни йиғган ва унинг феноменини тушунтиришга уриниб кўрган.

Шунингдек, тадбиркор Кейт Боулернинг Everything Happens for a Reason and Other Lies I’ve Loved ("Ҳамма нарсага сабаб бор, ҳамда менга ёқадиган бошқа ёлғон") китобини маслаҳат берди. Ёзувчи бу китобни ўзида саратоннинг энг сўнгги босқичини топишгач ёзган. Натижада, унинг сўзларига кўра, қалбни титроққа соладиган ва жуда кулгили роман чиққан.

Гейтс рўйхатга Жорж Сандерснинг Lincoln in the Bardo ("Линкольн бардода") китобини киритди. "Мен Авраам Линкольн ҳақида барча нарсани биламан, деб ўйлардим, бироқ бу роман унинг ҳаёти баъзи даврларини қайта кўриб чиқишга мажбурлади... Мен Линкольн қайғу ва масъулият туфайли қанчалик оғир аҳволда бўлганини ҳис этдим", - дея ёзган тадбиркор.

Бундан ташқари, миллиардер Дэвид Кристианнинг Origin Story: A Big History of Everything ("Барчасининг катта тарихи") китобини тавсия қилди. Асарда катта портлашдан бошлаб барча нарса ҳақида ҳикоя қилинади. "Китоб сизга инсониятнинг Коинотдаги ўрни ҳақида тушунча беради", - дея таъкидлаб ўтган Гейтс.

Рўйхатнинг сўнгги ўрнидан Ганс Рослинг, Оли Рослинг ва Анна Рослинг Роннлунднинг Factfulness китоби жой олди. Халқаро соғлиқни сақлаш масалалари бўйича профессор Ганс Рослинг дунё ҳақида оддий ҳақиқатларни тушунтириб беради – ҳаёт қандай қилиб яхши бўлади ва қайси соҳалар оламини такомиллаштириш зарур. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ