Биология профессори томонидан суратга олинган Арктика китларининг ғаройиб суратлари

Ҳайвонот олами 16-11-2016

Олим Аудун Рикардсен Шимолий Норвегияда туғилиб, ўсди ва Арктика қирғоқларидаги китларга доим мафтун бўлиб келди. Биология профессорига айланганиб, денгиз ҳаёти ҳақида барча нарсаларни ўрганганидан сўнг 2010 йилда суратларга олишни бошлади.

"Мен учун табиатни суратга олиш, ҳикоялар айтиш, ўз хотираларимни ёдга олиш, инсонларга қирғоқдаги ҳаёт, ёввойи табиат жозибаси ва маданиятини турли нуқтаи назар орқали кўрсатиб бериш завқ бағишлайди", - дейди олим. 

Унинг ёввойи табиат бўйича билими ҳам Рикардсенга денгиз жониворлари билан учрашганида ёрдам беради. Қизиғи шундаки, ўркачли китлар шўнғиганида баъзан думининг пастки қисмида топилган антиқа бармоқ изи намуналарини кўрсатишади. У эса Рикардсен каби олимлар учун "шахсни тасдиқловчи гувоҳнома" бўлиб хизмат қилади. 

Фотосуратчи ҳаттоки, Бадди исмли морж билан ҳам дўстлашиб олди. Улар сувда биргалашиб ўйнашади. 

"Менинг юзимга сув сепиши, масхара қилиши ёки гапириб ўтириши баъзан ғазабимни келтирса, баъзан жуда ҳам кулгили", - дейди Рикардсон Миллий тарих музейига берган интервьюсида.

Олим Рикардсон томонидан олинган ажойиб суратларни томоша қилинг.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ