Бир-бирининг қўлини ушлаб туғилган ажралмас эгизаклар

Оила 8-08-2016

Бир-бирига жуда ўхшаш эгизаклар қўлларини тутган ҳолда дунёга келганида шифокорларни ҳайратга солган эди. Ҳозирда Женна ва Жиллиан Тислуэйт — иккиси жуда ҳам яқин инсон.

Кўп уруғли ҳомиладорлик вақтида чақалоқларни биргина амниотик кўпик ажратса, бу ҳолат 10 минг инсонлардан фақат биттасида учраши мумкин. Қизлар 45 сония фарқ билан туғилган бўлиб, бир-бирига яқинлашганида улар қўлларини маҳкам ушлаб олишади. Туғруқ вақтида иштирок этган барча шифокор ва гувоҳлар буни кўриб, ҳайратдан лол қолишади.

Женна ва Жиллиан 2014 йил май ойида дунёга келган.

Орадан икки йил ўтган бўлса ҳам, деярли ҳеч нима ўзгармади.

Қизлар аввалгидек ажралмас.

«Баъзида турмуш ўртоғим дўконга борадиган бўлса, қизларимиздан бирини ўзи билан олиб кетади, мен эса иккинчиси билан қоламан. Бу ҳолатда уларнинг иккиси ҳам хафа бўлиб, фақат бир-бири ҳақида сўрайверади. Улар жуда ҳам яқин. Худди бир ловияда икки уруғдек», — дейди эгизакларнинг онаси. Нақадар таъсирли, шундай эмасми?



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ